Ми-8 вертолётининг сохта хужжатлар билан сотилиши. Нималар маълум?

877

Транспорт прокуратураси Ми-8 вертолётини қалбаки ҳужжатлар билан сотилиши бўйича жиноий иш қўзғади. Ҳукумат вакиллари вертолёт чет ўлкалик компанияга тегишли бўлганлигини, бироқ бир йил ичида Қирғизистонда юрганини айтишган. Кейинчалик у қалбаки ҳужжатлар билан Қирғизистон вертолёти қатори чет ўлкалик компанияга сотилиб кетган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, 2013-йили фуқаровий авиация агентлигининг ходими У. Ш. Қирғизистоннинг ҳаво самолётлари реестрида «чет ўлкалик» Ми-8 вертолётини рўйҳатга олишга руҳсат ҳужжатини берган.

Вертолёт аслида ҳозир номи айтилмаган чет ўлкалик компанияга тегишли бўлган. У Қирғизистон ҳудудида 2013-йилдан  2014-йилгача бўлган.

Руҳсат ҳужжатлари берилгандан кейин вертолёт Қирғизистон ҳаво самолётларининг реестрига киритилган. 2014-йили вертолётга эга бўлган компания уни бошқа компанияга сотмоқчи бўлганлиги сабабли реестрдан чиқаришни сўраган.

Прокуратуранинг маълумоти бўйича эгалик қилган компания ҳаво учоғини рўйҳатдан чиқарилгани тўғрисида гувоҳнома олиб, шундан сўнг вертолёт сотилган.

2016-йили вертолётнинг янги эгалари Қирғизистоннинг фуқаровий авиация агентлигига мурожаат қилиб, берилган руҳсат қоғозларини қанчалик даражада қонуний эканлигини текширмоқчи бўлган.

Махсус тузилган комиссия Ми-8 вертолёти Қирғизистон ҳаво масолётлари реестрида рўйҳатга олинмаганини, агентлик унга ҳеч қандай руҳсат ҳужжатларини бермаганини аниқлаб чиқди.

«Комиссияга берилган ҳужжатлар фуқаровий авиация агентлиги ҳужжатларининг асл нусхасига ўхшаш. Унда ҳисобдан чиқарилган ва йўқ қилинган аниқ ҳисоб бланкларининг шунингдек, бошқа компанияларга берилган бланкларнинг рақамларидан фойдаланилган», ― деб айтилади бош прокуратуранинг расмий билдирувида.

Вертолёт «Қирғизистонники бўлиб ҳисобланган»

Фуқаровий авиация агентлигининг директор ўринбосари Рустам Жунусалиев Kloop.kgга унинг мутахассислари вертолётни Қирғизистоннинг реестрига киритган ва чиқарган ҳужжатлар йўқ эканлигини аниқлашганини айтиб берди.

Жунусалиевнинг сўзларига кўра, Ми-8 вертолётининг тахминий баҳоси 15дан 18 миллион долларгача туради. Унинг нархи ишлаб чиқарилган йилига, ҳолатига ва қайси ўлкада рўйҳатга олинганига боғлиқ.

«Реестр ― бу халқаро стандарт, ҳаво самолёти учун бу миллий каби, реестрига рўйҳатга олинган [давлатига яраша]. Бошқача айтганда, агар у  [вертолёт] АҚШ реестрида бўлса, демак у ― “америкалик”. Бу эса бир йилча Қирғизистонники бўлган деб чиқмоқда», — деб тушунтирди Жунусалиев.

Транспорт прокуратураси руҳсат ҳужжатларини қалбаки тайёрлашда ва хизмат ловимини суистеъмол қилиш фактлари бўйича жиноий иш қўзғаб, тергов давом этмоқда.

Муаллифлар: Александра Титова, Анна Лелик