“Ата-Мекен” фракциясининг етакчиси Омурбек Текебаев президент Алмазбек Атамбаевга қарши импичмент жараёнини бошлашни таклиф қилди. Атамбаевни лавозимдан олиш учун Ата-Мекен партияси 2017-йилнинг март ойига қадар керакли ҳужжатларни йиғади, дейди Текебаев.
Импичмент – бу амалдорларни суд ёки жиноий айблов натижасида лавозимдан четлатиш жараёнидир.
Текебаевнинг айтишича, уни партиясининг бундай ташаббус билан чиқиш сабаби Конституциянинг 63-моддасига кўра президент КСДПдан чиқиши ва уни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши лозим.
Президент бу шартларни бажармай, КСДПнинг фаолиятларида ҳар томонлама иштирок этиб келмоқда, дейди “Ата-Мекен” партиясининг етакчиси.
“Мазкур йилнинг февраль ойида партиянинг съездида янги сиёсий кенгаш тузилган бўлиб, унинг таркибига президент атрофидаги шахслар – Фарид Ниязов, Албек Ибраимов, Икрамжан Илмиянов, Қубаничбек Қулматовлар киритилган. Уларнинг барчаси президент аппаратида турли лавозимларга эга ёки у билан бевосита алоқадор, хатто президент билан яқин муносабатда эканликларини яширишмайди,” – дейди Текебаев.
Текебаев, КСДП раиси лавозими ҳозирча бўш бўлишига қарамай, президент партиянинг фаолиятларида иштирок этишда давом этмоқда, деб айтади.
“Президент “болакай” Жанар Акаевга унинг сайловолди кампаниясини маблағ билан ким таъминлаганини унутганлигини айтган. У партиянинг бошқарувидан тўғридан тўғри ёки билвосита иштирок этаётганини биринчи марта тан олаётгани йўқ. Бу Конституцияга зид. Президент арбитр бўлиши керак, у бўлса бўйнига юклатилган вазифани бажармаяпти,” дейди Текебаев.
Текебаевнинг сўзларига қараганда, унинг партияси етарли далил ва ҳужжатларни йиғади ҳамда уларни юридик ҳужжат қатори расмийлаштиради.
“Бу турли одамларнинг кўрсатмалари, ОАВдаги хабарлар, видеолавҳалар, турли ҳужжатлар бўлиши мумкин. Президент қарор берди, бошлатди, тўхтатди каби унинг ваколатлари қаторига кирмайдиган ҳаракатлар қайд этилган бўлса, - буларнинг барчаси Конституцияга хилоф бўлиб ҳисобланади”,- дейди Текебаев.
Президентга қарши импичментнинг зарурияти ҳақидаги саволга Текебаев, бўлажак президентлар бундай вазиятда президентлик муддати тугаган тақдирда ҳам, экс-президент мақоми ва озодликдан маҳрум бўлиши мумкинлигини билишлари керак, деб жавоб беради.
КСДП фракциясининг етакчиси Иса Омурқулов 24.kg хабар агентлигига президентга импичмент эълон қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ, деб айтган.
“У [президент]нинг КСДПни қўллаб-қувватлаш мақсадида гапирган ҳолатлари кузатилмаган. Сиёсий кенгашнинг алоҳида аъзолари ишдан ташқари вақтда сиёсий фаолиятлар билан шуғулланишлари мумкин. Масалан, дам олиш кунлари ёки таътил пайтида. [...] Мазкур вазиятда партияга қарши ҳужумга ўтилмоқда. Социал-демократлар вакиллари ҳамма жойда бор, деб айтолмаймиз. Ҳукумат алмашмоқда. Янги тайин этилганлар бошқа партиялар томонидан кўрсатилган.
Мен, президент лавозимидан фойдаланиб ҳукуматнинг ишига аралашаётганини кўрмаябман”, - дейди у.
Амалдаги Конституцияга кўра, президент фаолиятида жиноят мавжудлиги бўйича текширув олиб борилиши учун парламентнинг 40 депутати маҳсус комиссия тузилишини амалга ошира олади.
Импичмпент жараёни Бош прокуратура ўзининг ҳулосасида жиноят мавжудлигини тасдиқлагандан сўнггина бошлатилиши мумкин. Бироқ, Қирғизистон Бош прокурори президентга ҳисобдор бўлиб, бу лавозимнинг ҳозирги эгаси – Индира Жолдубаева – Атамбаевнинг собиқ одами.
Президентга импичмент эълон қилиш жараёнида Жолдубаевани ишдан олиш учун Текебаевнинг 120 депутатдан камида 80 тасининг овозига эҳтиёжи бор. Назаран бунга эришса бўлади, агар бу фикрни пропрезидент социал-демократлар хориж, барча парламентарийлар қўлласа албатта.
Конституция ҳамда “Белизгейт”
Текебаев билан Атамбаевнинг ўртасидаги сиёсий қарама-қаршилик президент бош бўлган Конституцияга тузатишларни киргизишни таклиф қилгандан бери бошланди.
Атамбаев Конституцияга ўзгартиришларни киргизишга қарши чиққанларни танқид қилган ва уларнинг орасида собиқ министрлар ва собиқ президент Роза Отунбаева бор.
Текебаев ва «Ата Мекен»нинг ҳам икки депутати — собиқ бош прокурор Аида Салянова ҳамда собиқ юстиция министри Алмамбет Шикмаматов — «Мегаком» уяли алоқа операторининг акцияларини сотишда моддий манфаати бор деб миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси билдиргандан сўнг можаро кескин куч олди.
Махсус хизматлар Белиздан келган ҳужжатларга таяниб, «Мегаком» миллийлаштирилгунча унинг акцияларининг ярмидан кўпига эгалик қилган Southfield Management компаниясида «Ата Мекен» депутатларининг акцияси бўлган дейишмоқда.
Текебаев ва юқорида айтилган икки депутат ўз вақтида бу ҳужжатлар қалбаки эканлигини айтиб, ҳукумат ҳаракатини қоралаш деб айтишди.
«Тасдиқловчи ҳужжат деб айтаётган қоғозда ID-cardдаги маълумот қўлланилган. Бироқ бошқа давлат фуқаролари билан бўлган операцияларда бизнинг ички ҳужжат умуман қўлланилмайди.
Шуни ҳам тўғри ёзишга эринишган:
1) паспортимнинг серияси нотўғри кўрсатилган;
2) туғилган куним нотўғри кўрсатилган;
3) инглиз тилида ёзилган фамилиям нотўғри кўрсатилган;
4) отасининг исми паспортларда инглиз тилида ёзилмайди. Шунга қарамай, қўпол хато билан отамнинг номи кўрсатилган», — деб ёзган Салянова.
Муаллифлар: Анна Капушенко, Эльдияр Арыкбаев, Элмурат Асан.