ТИМ: Порошенкога "телефон хазили" қилишда алоқадор қирғизистонлик қўлга олинди

744

Қирғизистон ташқи ишлар министрлиги россиялик пранкерлар билан алоқаси бор бўлган Қирғизистоннинг фуқароси қўлга олинганини билдирди. Украина президентининг матбуот котиби Святослав Цеголко аввал Қирғизистон ТИМи ходимларини Порошенкога "хазил" қилишда алоқаси бор деб айблаган.

Қирғизистон ТИМининг матбуот хизмати ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари россяилик аскиячи билан алоқада бўлган Қирғизистон фуқаросини қўлга туширгани бўйича маълумот тарқатди.

Пранкерлар ўзини Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев деб таништириб Украина президенти Петр Порошенкони "мазах" қилишган.

«Ҳозирги вақтда қўлга олинган шахс ишнинг барча вазиятлари аниқлангунча қамоққа олинди», — деб айтилади билдирувда.

Маҳкаманинг матбуот котиби шунингдек, Украина ташқи ишлар министри Павел Климкин билан 4-ноябрда бўлган сўзлашувидан кейин икки ўлканинг биргаликдаги текшируви бошланганини таъкидлаган.

ТИМнинг маълумоти бўйича декабрнинг бошида икки томоннинг вакиллари Гамбургда ЕХҲТда учрашгандан кейингина «воқеага иложсиз аралашган икки томоннинг тегишли ходимларининг айбини аниқласа бўлади» .

Маҳкама матбуот хизмати қирғизистонлик фуқаронинг қзлга олинишининг сабаби ва унга қандай айб қўйилиши тўғрисида изоҳ беришдан бош тортди.

«Қўлга олинган одам тўғрисидаги саволлар бўйича МХДҚга мурожаат қилинглар», — деди Kloop.kgга ТИМнинг матбуот хизмати ходими Чингиз Юнусов.

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев қирғизистонлик фуқаро қандай айб билан қўлга олинганини аниқлолмаётганини, сабаби телефондан "хазил" қилгани учун кимдир қамоққа олинганини эслай олмаслигини айтди.

«Улар миллий хавфсизликка қандайдир хавф олиб келган бўлса қўлга олиши мумкин. Бироқ қўлга олса агар жиноий иш қўзғалган бўлса, 48 соат ичида айбини бўйнига қўйиши керак. Агар жиноий иш қўзғалмаган бўлса, уни уч соатдан ортиқ ушлай олишмайди», — деди Kloop.kgга Эралиев.

Қирғизистон ТИМи ходимларининг алоқаси

Украина президентининг матбуот котиби Святослав Цеголко Украина президенти Петр Порошенкони аскиялашда Қирғизистон ТИМи ходимларининг алоқаси бўлиши мумкин деб 17-ноябрда даъво билан чиқди.

Святослав Цеголко Қирғизистон ТИМини Петр Порошенкони масхаралашга алоқаси бор деб тушунтирди. Сурат: Антон Наумлюк
Святослав Цеголко Қирғизистон ТИМини Петр Порошенкони масхаралашга алоқаси бор деб тушунтирди. Сурат: Антон Наумлюк

Украина президентининг "хазил ўйинни" уюштиришда Қирғизистон ТИМининг алоқаси бор эканлиги Украинанинг махсус хизматлари олиб борган текширув исботлаганини Цеголко «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида ёзиб чиқди.

«Улар [Қирғизистоннинг ТИМи] Қирғизистон президент администрациясидан алоқа телефонларини бериб, сўзлашуани уюштиришга шароит яратишган», — деб ёзди у.

Украина президентининг матбуот котиби Святослав Цеголко Порошенконинг фалбаки Атамбаев билан сўзлашган суҳбати ёзувини Вован деган ном билан кўпроқ маълум бўлган россиялик аскиячи Владимир Кузнецов 17-ноябрда эълон қилганига шундай жавоб қайтарди.

Порошенко билан бўлган суҳбат

Владимир Кузнецов "хазил" томошани ўзининг касбдоши Алексей Столяров — Лексус билан биргаликда уюштирган.

Сохта Атамбаев билан Порошенко Қрим ва Украинс шарқидаги ўзини-ўзи эълон қилиб олган реапубликалар тўғрисида сзлаўиб, уларни «террористик ташкилотлар» деб атаган.

Порошенко Россия президенти Владимир Путинни Қримда барчаси «ёмон кўришини», сабаби у одамларни алдаб қўйиб, улар жабрланишаётгани ёзилиб қолган.

Владимир Кузнецов билан Алексей Столяров — ноябрнинг бошида Порошенкога телефон қилган россиялик шакабачылар. Порошенкогача улар турли ўлкаларнинг сиёсатчиларига ва машҳур инсонларига аския қилишган.

Уларнинг телефон орқали қилган ҳазилига Беларуссиянинг президенти Александр Лукашенко ва Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған дуч келган.

Журналистлар билан бўлган суҳбатида барча пранкерлар Россиянинг махсус хизматлари билан алоқаси бор эканлигидан тонишмоқда.

Порошенкога қилинган "хазил қўнғироқ"

Порошенко билан Атамбаев орасида бўлган суҳбар тўғрисида Порошенконинг матбуот хизмати 2-ноябрда хабар қилган.

Икки президентнинг сўзлашуви тўғрисидаги янгилик Петр Порошенко сайтида эълон қилинган.
Икки президентнинг сўзлашуви тўғрисидаги янгилик Петр Порошенко сайтида эълон қилинган.

Қирғизистон президентининг аппарати телефон орқали сўзлашуви тўғрисидаги маълумотни инкор қилган. Қирғизистон президенти аппаратининг раҳбар ўрин босари Сапар Исаков «Украина давлат раҳбари билан кимдир ҳазиллашган бўлса керак» деган фикрни айтган.

Сапар Исаковнинг билдирувидан кейин Порошенко билан Атамбаевнинг сўзлашуви тўғрисидаги хабар Украина президентининг сайтидан олинган эди.

Кейинчалик Украина ТИМининг етакчиси Павел Климкиннинг ташаббуси билан икки ўлканинг ташқи ишлар министрлари телефон орқали сўзлашиб, масала ҳал қилинган..

Қирғизистон ТИМининг раҳбари Эрлан Абдилдаев 9-ноябрда парламент йиғинида номаълум кимсалар Қирғизистондан қўнғироқ қилиб «провокация» қилишганини тан олган.

Муаллиф: Анна Капушенко