Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши чиққанларга ҚМУда сўз беришмади

798

Муҳолифатчи Адил Турдукуловнинг билдиришича, Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиққан икки тарғибот гуруҳининг аъзосини Қирғизистон миллий университетининг ўқитувчилари, талабалари билан бўлган учрашувда сўз беришмаган. Университет маъмурияти ҳозирча бунга изоҳ бермади.  

Муҳолифатчи ва Конституцияни ўзгартиришга қарши чиққан тарғибот гуруҳининг бир аъзоси Адил Турдукулов Kloop.kgга хабар қилишича, касбдоши Мавлян Аскарбековни ҚМУнинг талабалари билан бўлган учрашувида қувиб чиқишган. Аскарбеков талабаларни Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши овоз беришга тарғиб қилишни режалаштираётган бўлган.

«Бу давлат даргоҳи эканлиги тушунарли, бироқ ўқув юртининг маъмурияти тарғибот ишларига ноқонуний руҳсат бермаяпти. […]. Бу маъмурий ресурснинг тўғри қўлланилиши ва Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши тарғибот қилишга ўқув юрти маъмурияти билан ўқитувчиларидан фойдаланиш. Улар давлат органлари томонидаги гуруҳларга платформа тузмоқда», — деди у.

Конституцияни ўзгартиришга қарши чиққан иккинчи тарғибот гуруҳининг аъзоси ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова Kloop.kgга билдиришича, уни талабаларнинг олдига чиқиб нутқ сўзлашига руҳсат беришмаган.

Унинг айтишича, ҚМУда улар тарғибот ишларининг графигини олдиндан илиб қўйишган. Карасартованинг сўзларига кўра, талабалар билан бўлган учрашувга «ҳукумат қўйган» юристларнигина киритишган.

4

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, у бориб, нутқ сўзлаш учун шароит яратиб беришни илтимос қилган вақтда «ўқув юртининг ўқитувчилари талабаларни тарқатиб юборишган».

«Биз барча керакли ҳужжатларни олиб, у ерга борганмиз. Кейин ўша “майда оворагарчиликлар бошланиб” нима учун борганимизни сўрашди», — деди у.

Карасартованинг қўшимча қилишича, ўқув юртининг вакиллари аудиторияни ўзгартиришларга қарши гуруҳлар учун тўпламаганини айтишган. «Ҳукумат томонидан қабул қилинган» юрист ўзгартиришларга қарши чиққан тарғибот гуруҳларининг ёнида сўзлашдан бош тортгандан кейин улар талабаларнинг аудиториядан чиқиб кетишини айтиб қичқиришган.

«Агар сизларнинг юристинглар сўзлашни истамаса, менга сўзлашга руҳсат беринглар десам, улар қарши бўлишди», — деди у.

Карасартова, келишмовчилик чиқарган бундай вазиятга сабабчи бўлган ҚМУнинг ўқитувчилари устидан ариза ёзишини айтди.

«Бу вазият бўйича айтмасак ҳам бўларди, бироқ биз учрашувларни ўтказаверамиз. Агар бундай муносабатлар тўғрисида ҳабар бермасак, унда улар мана шундай муносабатни давом эттиришаверади», — деди у.

Қирғизистон миллий университетининг маъмурияти бу воқеа бўйича ҳеч қандай изоҳ бермади.

Конституцияни ўзгартиришга қарши тарғибот гуруҳлари МСКда рўйҳатдан ўтиб, 15-ноябрдан бошлаб референдумда овоз бериш бўйича халқ билан учрашув ўтказиш ҳуқуқига эга.

Халқ референдуми 11-декабрга белгиланган, ўша куни маҳаллий кенгашларга сайлов ҳам бўлиб ўтади.

Муаллиф: Александра Титова