Президент вояга етмаганларга никоҳ ўқишни таъқиқлашни қўллади

881

Президент Алмазбек Атамбаев вояга етмаганларни никоҳлашни таъқиқлаш кўзда тутилган оила ва жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришларга қўл қўйди. Энди дин ҳодими ёшларни ФҲДЁ марказида рўйҳатга ўтгани бўйича ҳужжати йўқ бўлса, уларга никоҳ ўқий олмайди. Янги қоидаларни бузган ҳолларда уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қаралган.

Қонун 18-ноябрда имзоланиб, расмий эълон қилингандан бошлаб, 30 кундан кейин кучга киради.

Янги қонунга амал қилинмаган ҳолларда вояга етмаганларнинг ота-оналари, вояга етмаган ёшлар, никоҳ ўқиган диy ходими уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум қилинади.

Энди диний никоҳлаш фуқаролик ҳолатларига далолатномалар ёзиш (ФҲДЁ) марказидан олинган расмий ҳужжатдан кейингина мумкин бўлади. Қонуннинг бажарилиши учун диний ходимлар ўқиган никоҳлари бўйича журнал очиши керак бўлади.

Ўзгартиришларни таклиф қилган собиқ-бош прокурор ва «Ата-Мекен» фаркциясининг депутати Аида Салянова Kloop.kgга буларни бажариш қандай амалга ошишини тушунтириб берди.

Аида Салянованинг сўзларига кўра, қонунни амалга ошириш Қирғизистон мусулмонлар бошқармаси билан ҳамкорликни таъминлаб, унга кўра, муфтият махсус диний қарор чиқаради. Унда имом никоҳ ўқишдан аввал нима қилиши керак эканлиги ёритилади.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг ёшлар ва турли оқимлар билан ишлаш бўлими раҳбари Данияр Мурадилов Kloop.kgга 2016-йилнинг февралида бўлган суҳбатида қонунни бажарилиши назорат қилиш қийин бўлишини айтган эди.

«Агар никоҳни фақатгина дин ходимлари эмас, мусулмон одам ҳам ўқий олишини ҳисобга олсак, унда бу қонуннинг бажарилишини кузатиш қийин бўлади. Улар уйларга кириб, ҳар бирини текшириб чиқа олишмайди. Бу қонун лойиҳасини — амалга ошириш хом ҳаёл», — деган Мурадилов.

Аида Салянова оила ва жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш бўйича лойиҳани 2015-йилнинг декабрида таклиф қилган. Уни парламент 2016-йилнинг майида қабул қилмаган.

Қонун лойиҳасига қарши чиққанлар буни вояга етмаганларни никоҳлашни жиноят деб тушунтиришган.

Бу фуқаровий фаоллар томонидан норозилик яратиб, блогер Данияр Айтман депутатларни «педофиллар» деб атаган. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар билан кризис марказлари вакиллари 30-майда Оқ уйнинг олдида митинга чиқишган.

Бироқ ҳозирги қонун ишламаяпти деган фуқаровий фаолларнинг талаби билан ижтимоий масалалар бўйича парламент комитети қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маҳокамага қўйиб, у қабул қилинган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева