Пранкер Вован Порошенконинг сохта Атамбаев билан аудио суҳбати эълон қилинди

846

Россиялик пранкер (ҳажвчи) Вован Украина президенти Петр Порошенкога Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев номидан қўнғироқ қилиб, ҳазиллашган. У Порошенко билан Қрим тўғрисида, Украинанинг шарқидаги ўзини-ўзи эълон қилган республикалар тўғрисида сўзлашган.

Вован деган ном билан машҳур пранкер Владимир Кузнецов "Украина президенти Петр Порошенко билан 15 дақиқа сўзлашган суҳбатини эълон қилди. У ўзини Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев деб таништирган.

Вованнинг аккаунтидаги видео:

Телефон орқали суҳбатда сохта Атамбаев Порошенкодан Қрим тўғрисида сўраган. Украина президенти Россия президенти Владимир Путинни «босиб олинган ҳудудлардагилардан нафратланишини», сабаби у одамларни алдаб, улар жабрланишаётганини айтиб берган.

У Қримни Россияга қўшилиши бўйича ҳеч қандай референдум бўлмаганини, Россия ҳукумати барчасини "эплаб тортиб қўйганини" айтган.

«Россия учун бу қиммат нарҳ. Қрим ҳар йили икки миллиард доллардан ортиқ туради. Коммуникация қуриш ҳам икки миллиард туради. Улар Чеченистонни ҳам боқолмай қолишди, унга кетган пулни бўғишмоқда», — деган Порошенко.

У агарда Қрим Украинага қайтариб берилса, у америкалик ва европалик ҳамкорлари билан урушда вайрон бўлган ҳудудни қайта тиклаш бўйича сўзлашиб олишини қўшимча қилган.

Порошенко Донецк ва Луганск ҳалқ республикаларини «террористик бирикмалар» деб атаган.

«Улар қанча судларнинг қарорлари билан террористик гуруҳлар қатори танилган. Иккинчидан, бундай гуруҳлар йўқ. Бошқача айтганда, россияликларнинг бемор хаёлидагина бор», — дегани бор.

Пранкер Атамбаев номидан Украинанинг президентини турли ёлғонлардан ҳимоя қилиш учун Липецк шаҳридаги Порошенкога тегишли «Roshen» фабрикасини «ўз одамларига» ёздириб қўйишини таклиф қилган. Украина президенти бунга жавоб қаторида унга Атамбаев ўз одамларини «жўнатишини» илтимос қилган.

Аввал мазкур "томоша" бўйича гумонланган пранкер Вован Лексус (Алексей Столяров) иккиси Порошенкога қўнғироқ қилишганини тан олишмаган.

«Шахсан мен Порошенко билан сўзлашган эмасман», — деган Владимир Кузнецов 3-ноябрда.

Порошенко билан Атамбаев орасида бўлган сўзлашувни биринчи бўлиб Украина президентининг матбуот хизмати 2-ноябрда хабар қилган.

«Петр Порошенко ва Алмазбек Атамбаев Россия Украин товарларини транзитига чеклов қўйганлиги сабабли Украина маҳсулотини Қирғизистонга етказишга боғлиқ масалаларни ҳал қилиш йўлларини, шунингдек, юк ташишнинг бошқа йўналишларини муҳокама қилишди», — деб ёзилган Украина президентининг сайтида.

Қирғизистон президентининг аппарати бу маълумотни инкор қилгандан сўнг маълумот олиб қўйилган.

Қирғизистон президенти аппаратининг раҳбартўринбосари Сапар Исаков Атамбаев Украина президенти Петр Порошенкога қўнғироқ қилмаганини 3-ноябрда билдирган эди.

Исаков шунингдек, «Украина давлат раҳбари билан кимдир ҳазиллашган бўлса керак» деб қўшимча қилган.

Шу куни Қирғизистоннинг ТИМнинг матбуот хизмати Украина ТИМининг етакчиси Павел Климкиннинг ташаббуси билан икки ўлканинг ташқи ишлар министрлари телефон орқали сўзлашганини билдирган.

Қирғизистон ташқи ишлар министри вазифасини бажарувчи Эрлан Абдилдаев номаълум кимсалар Қирғизистондан қўнғироқ қилиб, «провокация қилишганини" 9-ноябрдаги парламент йиғинида билдирган.

Муаллиф: Александра Титова