Марказий сайлов комиссияси Конституцияга киритилган ўзгартиришлар бўйича тўрт тарғибот гуруҳини рўйҳатга олди - улардан учтаси ўзгартиришларга қарши, бири қўллаб тарғибот қилади.
Тарғиботни рўйҳатга олиш бўлимининг ходими Бакит Каюмов Kloop.kgга тарғибот ишларига гуруҳларни рўйҳатга олиш 30-ноябргача давом этишини, бироқ 15-ноябрдан бошлаб гуруҳлар тарғиботни бошлайверса бўлишини айтди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова Kloop.kgга Конституцияга киритилган ўзгартиришларни қўллаган тўрт гуруҳнинг ичидан биринигина рўйҳатдан ўтганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартиришларни қўллаган тарғибот гуруҳларининг барча аъзолари маҳаллий ҳудудий бошқармаларнинг вакиллари бўлишган, бу ноқонуний.
«Ўзгартиришларга қарши гуруҳларнинг барчаси рўйҳатдан ўтди, сабаби рўйҳатдан ўтиш қоидаларига тўғри келган. Эртадан бошлаб, уч гуруҳ ҳам учрашув ва тарғибот ишларини олиб борса бўлади», — деди у.
Мухолифатчи Адил Турдукулов Kloop.kgга 17-ноябрда КТРК телеканалида гуруҳларга эфир бериш бўйича қуръа ташлаш бўлишини айтди.
Турдукулов гуруҳ ўзгартиришларга «ёзув турида ҳам, оғзаки ҳам» ташвиқот қилишини билдирди.
«Давлат телеканалларнинг эфирида биз видеоролик орқали қайси ўзгартиришлар ўлкада тоталитаризмни кучайтиришини айтиб беришга ҳаракат қиламиз. Албатта, бизга эфир берилган вақтда. Бироқ улар шундан қўрқишини эсга олган ҳолда, биз МСКнинг тасодифий қадамларидан ҳайрон бўлмаймиз», — деди у.
Конституция ислоҳоти
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум 11-декабрга маҳаллий кенгашларни сайлаш билан бирга тайинланди.
Конституцияга ўзгартиришларни киритиш тўғрисида билдирувдан кейин тезда жамоатчиликда ва парламентда ўзгартиришларнинг зарурлиги тўғрисида тортишувлар бошланди.
Конституцияга ўзгартиришларни киритишни парламентнинг 90 депутати ва ўлканинг президенти қўллаган.
Ўзгаришларга собиқ президент Роза Отунбаева, 2010-йилдаги вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари, депутат Ўмурбек Текебаев ва унинг «Ата Мекен» фракцияси, парламентнинг айрим депутатлари ва фуқаровий фаоллар қарши чиқишди.
Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар давлат қонунларининг устидан халқаро шартномаларнинг устиворлигидан бош тортиш, премьер-министрни ва судьяларнинг устидан назоратни кучайтиришни таъминлайди.
Ўзгаришларни қўллаганлар улар ўлкани эркин қилиб, ҳукумат тармоқларини тенг вазнини яхшилайди деб ҳисоблашади.
Ўзгартиришларга қарши чиққанларнинг фикрида улар демократиянинг йўқолишига олиб келиб, ижрои ҳукуматни кучайтиради.
Муаллиф: Александра Титова