Қирғизистон коммунистлар партиясининг ёшлар қаноти Иосиф Сталинга ёдгорлик ўрнатмоқчи. Яқин орада мазкур ёдгорликни ўрнатиш учун имзо ва маблағ йиға бошлайди.
Коммунистлар партиясининг марказий комитетининг аъзоси Ирисбек Тойбек ёшлар қаноти ташаббусини «Сталинга қўйиладиган ёдгорлик порахўрлик билан курашнинг рамзи бўлади» деб тушунтирди.
«Иосиф Виссарионович Сталиннинг ҳайкали биринчи марта ўлканинг ва халқнинг фойдаси тўғрисида ўйланиши кераклигини амалдорларги эслатиб туради», — деди у.
Компартиянинг ёшлар қанотининг фаоли Айбек Курбанбаев Сталин ёшлар учун ҳам намуна бўла олади деб ҳисоблайди.
«Ёшларга ҳозир рамз, ғоя етишмайди. Ўрнак олидиган ҳеч ким йўқ. Сталин барчага кўрсатди, 29 йил бошқарган вақтда [ўлкани] феодал замондан, қулчиликдан атом давригача олиб чиқди», — деди у.
Фаоллар Сталин шарофати билан Қирғизистон Совет Социалистик Республика бўлиб ўзгарган деб ҳисоблашади.
Коммунист Глеб Ким улар ташаббус тўғрисида эълон қилгандан сўнг "провокациялар" бошланганини айтади.
«Биз Сталинга ёдгорлик ўрнатишимизни билиши билан бу "Фейсбук"да "портлаш" бошланди. […] Ҳозир бизга қарши фаол тарғибот олиб боришмоқда, бироқ биз ўз мақсадимизга етамиз, ёшлар орасида сўлчи дунёқарашда қанча одам бор эканлигини, қанча сталинчилар бор эканлигини биламиз», — деди у.
Сталин қатағони.
Иосиф Виссарионович Сталин — совет иттифоқи етакчиси ва сиёсий арбоб. У совет иттифоқини 30 йилга яқин — 1922-йилдан 1953-йилгача бошқарган.
Сталин даврида СССР тарихидаги энг йирик оммавий қатағон юз берди. Ҳалигача Сталин бошқаруви вақтида қанча одам отилгани ёки қамоқхона, лагерларда ўлдирилгани расмий турда маълум эмас. Контрреволюция бўйича айбланиб, 3,8 миллион киши қувғин қилинган — уларнинг ичидан 700 мингдан ортиқ киши отувга ҳукм қилинган. Айрим тарихчилар эса уларнинг сони бир ярим миллионга яқин эканини ёзишади.
Қирғизистонда тасдиқланган ҳужжатга кўра сталин қатағонида 137 киши қурбон бўлган.
Колхозлаштиришга очарчилик қўшилган — ҳайдов майдонларининг кўпайгани билан ҳосил олиш пастлаб, гўшт ва сут етиштириш камайган. Очарчилик сабабли турли маълумотлар бўйича 4 миллиондан 8 миллионгача кишилар қирилган.
Муаллиф: Анна Капушенко, Бексултан Амантур ўғли
Видео: Эдил Байизбеков