Йўловчилар жамоат транспортни тўхтатмаслик учун Абдрахманов-Киев кўчаларининг кесилишига мэрия тўсиқлар ўрнатди. Бироқ шаҳарликларни бу тўсиқлар тўхтатмади — улар йўл ҳаракатига тўсқинлик қилиб, жамоат транспортни авалгидай йўлнинг кесилишига тўхтатишмоқда.
Фаолларнинг ташаббуси билан мэрия Абдрахманов-Киев кўчаларининг кесилишига тўсиқлар ўрнатилди. Бу йўловчилар жамоат транспортларини нотўғри жойда тўхтатиб, чорраҳадаги йўл ҳаракатига тўсқинлик қилмасликлари учун ясалган эди.
Бироқ тўсиқлар муаммони ҳал қилишга ёрдам бермади. Йўловчилар автомашина ўтган йўлда туриб, ксилишдаги транспортни тўхтатишмоқда. Фуқаролар фаоли Айбек Баратов ўзининг инстаграм-эккаунтида бу ҳақда ёзиб, транспорт кутаётган одамларни расмга олган.
«Совет-Киевда одамлар йўлга чиқмасликлари учун тўсиқлар қўйишди. Бироқ одамларга барибир, улар чиқишмоқда, бундан кейин ҳам чиқишаверади!Одамлардай бўлинглар, йўлга чиқиб олинглар, ўзингизни хавфсизлигингиз билан йўлдаги тартибга йўл силтанглар!» — деб ёзган Айбек.
«Бекатга борамиз» акцияси
Абдрахманов-Киев кўчаларининг кесилишида фаоллар сентябрда уч ҳафта «Бекатга борамиз» акциясини ўтказишган. Уни Kyrgyz Union, MSP, Sidok ёшлар ташкилоталари, «Туфурма» ташаббуси, «Манас» дебат клуби уюштирган.
Қора футболкали ёшлар мазкур кўчаларнинг кесилишида туриб, жамоат транспорт ҳайдовчиларига кесилишда тўхтаб бўлмаслигини тушунтиришган. Жамоат транспортини кесилишда тўхтатишни хоҳлаганларни фаоллар Киев кўчасидаги бекатга жўнатишган. Акция натижасида мэрия тўсиқларни ўрнатган.
Муаллиф: Бегимай Исаева
Видео: Арсений Мамашев
Журналист: Марат Абдиқалиқов
Сурат: Айбек Баратов