Социал-демократлар “Кыргызстан” ҳамда “Бир Бол” фракциялари билан коалиция тузди — жами бўлиб уюшмада 68 депутат бўлади. Аввалги уюшма Конституцияга киргизилувчи тузатишлар бўйича қарама-қаршиликлар сабаб тарқаб кетган.
Коалициянинг тузилгани ҳақида социал-демократларнинг етакчиси Иса Омуркулов парламентнинг йиғинида эълон қилди. У Kloop.kgга коалиция ҳеч қандай ном билан аталмаслигини, чунки “бари бир ҳеч ким буни эслаб қолмаслигини” айтди. Унинг сўзига кўра, коалициянинг ишида асосийси — “иттифоқ ҳамда маъно».
Омуркулов “Кыргызстан” билан “Бир Бол”даги айрим депутатлар — Канат Исаев ва Чолпон Жакупова — Конституцияга ўзгартириш киргизишга қарши чиқишаётганини муаммо деб ҳисобламайди.
Унинг айтишича, коалицияга кириш ҳақидаги қарор “Кыргызстан” ҳамда “Бир Бол” фракцияларида кўпчилик овоз билан қабул қилинган, мухолиф кайфиятдаги сиёсатчилар эса энди бутунлай фракциянинг қарорига таъсир кўрсатиша олмайди.
“Улар [Конституцияга ўзгартириш киргизишга қарши чиққан депутатлар] билан бизда доимо фикр келишмовчиликлари бўлиши тушунарли. Лекин улар барча фракциянинг сиёсатига таъсир кўрсатиша олишмайди.Фракциянинг[аъзоларининг] кўпчилиги конституция сиёсатини қўллашади”, — деди Омуркулов.
Унинг айтишича, коалициянинг иши ижтимоий ва иқтисодий масалаларни хал қилишга, давлатчилик ҳамда демократик институтларни мустаҳкамлашга, барқарорликка, маданиятга, санъатга ва 2017 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясини ишга оширишга йўналтирилади.
Омуркулов ҳукуматнинг таркиби “таг томири билан ўзгармаслигини” айтди — парламент министрларнинг учдан бирини “алмаштирилиши аниқ”.
Чолпон Жакупова “Фэйсбук”га ҚСДП билан коалицияга кириш ҳақида фракциянинг қарорига кўнмай, коалициядан чиқиб кетганини ёзди. У мухолифатда қолади.
“Фракция кўпчилик овоз билан рози бўлди, мен қарши бўлиб коалицияга кирмадим, [Миктибек] Абдилдаев бетараф қолди”, — деб ёзди у.
ҚСДПдан, “Кыргызстан”дан, “Ата Мекен”дан ҳамда “Онугуу-Прогресс”дан иборат олдинги коалиция Конституцияни ўзгартириш бўйича қарама-қаршилик сабаб тарқаб кетган. Тузатишлар асосан “Ата Мекен”нинг депутатлари ҳамда “Онугуу-Прогресс”нинг раҳбари Бакит Торобаев қарши чиқишган.
Муаллиф: Айдай Иргебаева