Табиб Зайналиев бемор аёлнинг ўлими учун жазоланиши мумкин

953

Бишкек милициясы Ашим Зайналиевнинг клиникаси тергов сўнгига қадар ёпилмаслигини билдирди. Лекин у кўкрак безини наркозсиз операция қилган ёлнинг ўлими учун жазога тортили мумкин.

Бишкек ШИИБ Зайналиевнинг клиникаси тергов охиригача ёпилмаслигини билдирди. Бинода ҳозир табибнинг даволаш усулларидан фойдаланган бир неча бемор бор, улар давлат касалхонларга ўтишни истамаган.

“У ноқонуний даволаш билан шуғулланмоқда, лекин беморларнинг айтишича, фойдаси тегаётгандек, айримлари тузалиб кетишганмиш. Биз у ерда даволанаётган беморларни хисобга олиб, тергов вақтида уни ёпмай туришга қарор қилдик”, – деди Kloop.kgга ШИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казабаев.

Зайналиевга қарши ноқонуний даволаш бўйича жиноят иши қўзғади — Казабаевнинг атйишича, табиб Бишкек ШИИБга вақти-вақти билан терговга келиб туради.

Табиб шунингдек наркозсиз безини кесиб ташлагандан кейин вафот этган аёлнинг ўлими учун ҳам айбланмоқда.Лекин унинг яқинлари шикоятини қайтиб олишганлигидан жиноят иши тўхтатилган.

Бишкек милициясининг вакили буаёлнинг ўлими бўйича иш энди бунгача ноқонуний даволаш бўйича очилган ишга тиркалишини қўшимча қилди.

Юрист Эдил Эралиев ишга бемор аёлнинг ўлими ҳақидаги фактнинг илова қилиниши — табиб бу учун жазо олиши мумкинлигини билдиришини Kloop.kgга тушунтирди.

Лицензия сўраб мурожаат қилган

Зайналиев бугун матбуот анжуманида тиббий хизмат кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш минстрлигига бир неча марта мурожаат қилганини, лекин идора буни доимо рад қилганини билдирди.

“Лицензия олиш учун тиббий билим керак. Менда бу йўқ […] Ҳозирги қонун менга лицензия олишга йўл қўймайди […] Лицензия – бўлгани бир қоғоз. Улар [беморлар] эса одам. Нима яхши: инсон умрими ёки ўша қоғозми?” — деб сўради табиб.

Зайналиев шунингдек “ўсмани даволашнинг уникал усуслини кашф қилганини” айтди.

"Биз "Ўсмани қандай даволаш керак?” деган саволга жавоб топдик. Бу илмий кашфиёт. […] Мен ўзим 20 дан ортиқ дори ишлаб чиққанман. Давлатдан лицензия олиш учун клиник синов керак, уни ўтказишга менинг умрим етмайди”, — деди у.

Аввалдан Зайналиев ўз тажрибасида гиёҳлардан ва қайнатмалардан тайёрланган ўз тиббий воситаларни фойдаланишини айтиб келган.

Беморлар “лицензиясиз шифокорни” қўллашмоқда

Матбуот йиғинида табибнинг қўлидан даво топган беморлар Зайналиевни қўллаб чиқишди. Уларнинг айтишича, ноанъанавий даволаш усуллари чиндан ҳам ўсмани даволай олади.

“Бу ерга Москвада ҳам, Ленинградда ҳам даволанган одамлар келишди: уларни ҳамма ерда қабул қилмай қўйган. Мана энди бу ерга келишмоқда […] Унинг клиникасы бор. У даволайди ва айни вақтда хоспис каби”, - дейди бемор Рашида Бабажанова.

Бошқа бемор Айкумүш Исмаилова ўсмасини Москвада даволатганини, лекин касали қайталанганини айтди.

Клиника фаолияти давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш минтрлиги 28 октябрда клиникани ёпиб, барча беморларни Миллий онкология марказига кўчиришга харакат қилди. Улар учун ўринлар ва тез ёрдам машиналари тайёрлаб қўйилган, аммо беморлар у ерга боришдан бош тортиб, одатдан ташқари даволанишини давом эттираверишни маъқул кўришди.

Июлнинг бошида мазкур клиникада Зайналиев кўкрак безинининг тўртинчи даражадаги ўсмасини даволашга урунган аёл ўлиб қолган. Табиб операцияни анестезиясиз амалга оширган. Воқеа бўлган ерга етиб борган тез ёрдамнинг шифокорларининг айтишича, бемор аёл улар етиб боргунча ўлиб қолган. Вафот этган аёлнинг яқинлари табибга ҳеч қандай шикояти йўқ эканини айтиб, аризани қайтиб олишган.

Табиб Ашим Зайналиев беморларга даволашнинг ноодатий усулларини қўлланади. Қин бўйинчасининг ўсмасини топиб қинга игна сайиб даволайди — бу эритмаларнинг таркиби номаълум.

Муаллифлару: Регина Им, Альмир Алмамбетов