Қирғизистонда парламент коалициясининг тузилиши. Нималар маълум?

1184

ҚСДП парламентда коалиция тузилгани ҳақида эълон қилиш арафасида. Ҳозирча бўлажак уюшманинг таркиби номаълум. Лекин бўлажак коалиция қандай бўлиши ҳақида таҳминлар бор.

Парламент коалицияси 24 октябрда тарқаб кетди  — шундан бери парламентда фракцияларнинг янги бирлиги тузилгунга қадар ўз вазифасини вақтинча бажариб туради.

Иса Омуркулов янги коалицияни 15 кун ичида тузиш керак. 5 куни ўтди.
Иса Омуркулов янги коалицияни 15 кун ичида тузиш керак. 5 куни ўтди.

Президент Алмазбек Атамбаев коалицияни тузиш мандатини Қирғизистоннинг социал-демократия  партиясидаги (ҚСДП) собиқ партиядошларига топширган, энди коалицияга ким кириши аста-секин маълум бўлади.

24.kg ахборот агентлиги кўпчилик коалициянинг таркиби эртага, 2 ноябрда билинишини ёзмоқда  — ахборот агентлиги исмини айтишни истамаган шахснинг айтганларига таянмоқда, лекин эълон қилинувчи вақт аниқ кўрсатилмоқда (16:00).

Коалиция: КСДП, Бир Бол ҳамда Кыргызстан”ми?

Ўзини танитишни истамаган маълумот манбаалари ОАВга парламент коалициянинг бўлажак таркиби ҳақида билдиришди.
Ўзини танитишни истамаган маълумот манбаалари ОАВга парламент коалициянинг бўлажак таркиби ҳақида билдиришди.

Йўқ деганда уч ахборот агентлиги  — “Заноза”“Кей-Ньюс” ҳамда 24.kg — исмини айтишниистамаган манбаларига таяниб коалиция ҚСДПдан, “Бир бол”дан ҳамда “Қирғизистон”дан ташкил топишини ёзишмоқда.

Охирги пайтларда социал-демократларга ён босганини кўп айтиб келган “Республика — Ата-Журт”, ахборот манбаларининг хабарига кўра, ўз ихтиёри  билан коалиция ташқарисида қолмоқчи.

Бироқ “Кей-Ньюс”нинг манбалари Омурбек Бабановнинг фракцияси юридик жиҳатдан мухолифатда бўлишига қарамай ҳозирги ҳукуматни қўллашини айтишмоқда.

Агарда коалицияга ҚСДП “Бир Бол” ҳамда “Кыргызстан” кирса, кўпчилик 68 депутатдан ташкил топади  — бу  кўплаган қонун лойиҳасини бир овоздан қўллашга йўл очади.

Мухолифатдан коалицияга

Чолпон Жакупова “Бир Бол”нинг коалицияга киришини латифа деб ҳисоблайди.
Чолпон Жакупова “Бир Бол”нинг коалицияга киришини латифа деб ҳисоблайди.

Бошқа томондан қараганда “Бир Бол”нинг коалицияга кириши бир оз фарқланади, чунки конституцияга ўзгартиришларни асосий танқидчиси –уларнинг орасидан чиққан депутат Чолпон Жакупова.

Жакупова ўзи “Фэйсбук”даги саҳифасига агарда “Бир Бол” коалицияга кирса, бу “латифа” бўлишини ёзди, чунки унинг фракцияси коалиция тарқагунча мухолифатда бўлган.

Депутат ўзи агарда Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар умум халқ овоз беришида қабул қилинча мандатини топширишини эълон қилган  — бу  масала бўйича референдум маҳаллий кенгашларни сайлаш билан бир қаторда 11 декабрга белгиланган.

Тузатишларга рози бўлмаган раҳбарнинг алмаштирилиши

Канатбек Исаев “Кыргызстан” партиясининг етакчилигидан кетди.
Канатбек Исаев “Кыргызстан” партиясининг етакчилигидан кетди.

“Кыргызстан” фракцияси конституция реформаси бўйича қарама-қаршиликлар вақтида ўз етакчисини алмаштирид — Канатбек Исаев ўзгартиришларга рози эмаслигини айтиб, кейинги куни ўз хизматини топширди. Исаевнинг ўрнига “Кыргызстан”ни Алмазбек Баатирбеков бошқарадиган бўлди.

Бироқ айрим нашрлар Исаевнинг кетиши Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларга рози бўлмагани билангина эмас, балки “Республика — Ата-Журт”билан бир коалицияда бўлишни истамагани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлигини ёзишди. Аввал Исаев  “Республика”нинг депутати эди, бироқ Бабанов билан ўрталарида келишмовчилик чиққач фракцияда узилиш бўлган.

Бабанов эса ўз навбатида “Кыргызстан”нинг етакчилигидан Исаевнинг кетишига алоқаси йўқ эканини айтиб чиди.

Коалицияга “Ата Мекен” ҳамда “Онугуу-Прогресс” кирмаслигини ишонч билан айтиш мумкин, уларнинг етакчилари Омурбек Текебаев ва Бакит Торобаев Конституцияга киргизилувчи таҳрирлар ортидан социал-демократлар ҳамда президент администрацияси билан келишмовчиликларга боришган.

Министрлар кабинетидаги таҳминий ўзгаришлар

Сооронбай Жээнбеков премьер-министрнинг ўрнида қолади.ОАВнинг фикрича — баҳоргача қолади.
Сооронбай Жээнбеков премьер-министрнинг ўрнида қолади.ОАВнинг фикрича — баҳоргача қолади.

Коалиция тузилгач парламент ҳукумати —  министрлар кабинетини ҳамда унинг тизимини шакллантира бошлайди. ҚСДПнинг етакчиси Иса Омуркуловнинг айтишича, Сооронбай Жээнбеков премьер-министрнинг ўрнида ишини давом эттираверади.

“Кей-Ньюс”нинг ёзишича, оилавий шароити боис хизматдан кетган билим бериш министри Элвира Сариеванинг ўрнига ҳозирги социал масалалар бўйича вице-премьер Гулмира Кудайбердиева келиши мумкин.

Қишлоқ хўжалик минстрлигида, Миграция хизматида ва Интеллектуал мулк хизматида ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин, деб ёзади “Кей-Ньюс”.

Ахборот воситас президентнинг яқин сафдоши — президент аппаратининг раҳбар ўринбосари Сапар Исаков — вице-премьер бўлиб қолиши мумкинлигини ёзмоқда. Давлат раҳбарининг маъмуриятида у ташқи сиёсий фаолият учун масъул.

Социал тараққиёт минстлигида ҳамўзгариш бўлиши кутилмоқда — “Ата Мекен”дан борган Кудайберген Базарбаев бу хизматдан кетишга мажбур бўлган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев