“Манас” аэропортидагилар бомба ҳақидаги маълумот сабаб эвакуация қилинди

958

Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари “Манас” аэропортида юрганларни милиция эвакуациялаётганини хабар қилишди — бу бомба ҳақидаги билдирув билан боғлиқ.

Максат Кадир фуқаролар аэропортдан чиқарилаётгани тасвирланган суратни эълон қилди — унинг айтишича, милиция ҳеч қандай тушунтириш бермаяпти, лекин келганлардан бинога яқинлашмаслик сўралмоқда.

“Энг қизиғи, милиция ъодимлариеч қандай изоҳ беришмади, лекин ҳаммани узоқлаштиришмоқда”, — деб ёзди у.

Kloop.kgнинг “Манас”даги манбаси эвакуация 16:30да бошланганини ва бомба ҳақидаги хабар билан боғлиқ эканини айтди — аэропорт ходимларининг айтишича, “ҳаммаси жойида”.

“Ходимлар ва йўловчиларни олиб чиқиб кетишди, бари хавфсизликда. Бомбани излашмоқда”, — деди воқеа шоҳидларидан бири.

МХДҚнинг матбуот хизмати ИИМнинг навбатчи бўлимига 16:15да самолётда портловчи модда борлиги ҳақида номаълумлар шахслар телефон орқали хабар қилганини билдирди.

“Ҳозирги вақтда портловчи модда топилгани йўқ. Керакли тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади баёнотда.

Бомба ҳақидаги маълумот Бишкекда 3 ноябрдаўтувчи Шанхай хамкорлик ташкилотининг ҳукумат раҳбарлар йиғинига саноқли кунлар қолганда келиб тушди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев