Атамбаев милицияни министрнинг ўрнига ўзи “тозалашга” тайёр эканини билдирди

893

Президент Алмазбек Атамбаев агарда ички ишлар минстри ҳуқуқ тартибот органларини ислоҳ қила олмаса, бу ишни ўзи қилишга тайёр эканини билдирди.

Атамбаев 31октябрда милиция ходимлари учун ётоқхонанинг очилишида шундай баёнот қилди. Унинг айтишича, милицияда “ҳозиргача ўғри-каззоблар” кўп».

“Мана яқиндагина, биласизлар, Чегара хизматидан автомат сотганлар чиқди. […] У ерда Чегара хизматининг омборхона бошчиси ҳамда милиция раҳбари экан […] Қанча министрлар келди, реформа ўтказишнинг ўрнига айни йўлга тушишди”, — деб билдирди президент.

У ички ишлар министри Кашкар Жунушалиев реформа қила олмаса ўзи қилишга тайёр эканини қўшимча қилди.Атамбаевнинг айтишича, ҳуқуқ тартибот органларини “тозалаш керак”.

Атамбаевнинг мазкур баёноти Қирғизистон ҳукумати ҳуқуқ тартибот органларини реформа қилишга уринаётган вақтда қилинди — октябрнинг ўрталарида қирғиз ИИМининг раҳбари Грузиянинг тажрибасини ўрганиб, хамкорлик тўғрисида ҳужжатларга қўл қўйиб келган.

Хамкорлик бунга қадар одатга айланган тезкор харакатларни ва жиноятга қарши курашнигина эмас, кадрларни ўргатиш ҳамда тайёрлашни ҳам ўз ичига оладиган бўлди.

Грузия 2004 йили ўтказилган полиция ислоҳоти билан маълум, унинг давомида икки йил ичида ходимларнинг 90 фоизи хизматдан бўшатилиб, полицияга бўлган халқнинг ишончи ўн йил ичида 80 фоизга етган.

Ички ишлар министрликларининг ўртасидаги келишувга кўра, томонлар экспертларни алмашиб, биргаликда машқ қилишни ҳамда семинарларни ўтказиб, бир бирига кадр тайёрлашда ёрдам бериб, турли тармоқларда билим алмашмоқчи.

Қирғизистонда ҳуқуқ тартибот органларини реформалаш 2017 йилга қадар Барқарор тараққиётнинг миллий стратегияси доирасида 2013 йили бошланган.

Қирғиз милициясини ўзгартиришнинг кўзга ташланган қадамларидан бири Йўл назорат химатини  Патрул милициянинг бошқармасига айлантириш бўлган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев