Янги парламент коалициясини ҚСДП тузади

835

Президент Алмазбек Атамбаев парламент кўпчилик коалициясини тузиш ҳаққини ҚСДП фракциясига берди.

Атамбаев парламент кўпчилик коалициясини тузиш ҳақидаги фармонга қўл қўйди.

“ҚСДП парламент фракциясига 2016 йилнинг 17 ноябридан кечикмай парламент кўпчилик коалициясини тузиш, премьер-министр хизматига номзодларни илгари суриш таклиф қилинсин […].”, — деб билдирилган президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг баёнотида.

ҚСДПнинг етакчиси Иса Омуркулов 25 октябрда янги ҳукуматни ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков бошқаришини билдирган.

Иттифоқдан социал-демократлар чиқиб кетгач парламент коалицияси тарқаб кетган. Улар ўзларининг коалициядан чиқишини конституция реформаси бўйича бошқа фракциялар билан бўлган қарама-қаршиликлар билан изоҳлади.

Фракция “талончиликка алоқадор бўлган”,  “Акаев ва Бакиев билан манфаатлари бир”  ҳамда “уларнинг кўрсатмаларини” бажарганлар билан бир коалицияда бўла олмасликларини билдирган.  КСДП “Қирғизистоннинг миллий манфаатларига қарши чиқаётганлар” билан ишлай олмаслигини эълон қилган.

“Олдин биз айрим хамкорларимизнинг тўновчиликка алоқаси йўқ эканлигига ишонишни истаганмиз. Бироқ ҳозир, уларга қарши қўйилган энг ёқимсиз шикоятлар хақидаги далилларга ҳамда шоҳидларга кўпроқ учрашганимизда, янги жиҳатлар ва далиллар тўла аниқлангунга қадар улар билан бир коалицияда бўлишдан воз кечиб туришга қарор қилдик”, — дейилади баёнотда.

Кўпчилик коалицияси парламентдаги тўрт фракциядан — ҚСДП, “Ата Мекен”, “Онугуу-Прогресс”дан ҳамда “Кыргызстан”дан ташкил топган.

Сентябрнинг ўртасида ҚСДП “Ата Мекен”га кўпчилик коалициядан чиқишни таклиф қилган.

Омурбек Текебаев бош бўлган “Ата Мекен” фракцияси парламент депутатларининг аксарият қисми Конституцияга ўзгартириш киргизиш ташаббусини илгари сургандан кейин мухолифга айланган.

Муаллиф: Анна Капушенко