Пианиночи Азамат Сидиков АҚШдаги концертини Қирғизистондаги қайта кўмилган баптист аёлга бағишлайди

886

Қирғиз пианиночиси Азамат Сидиков ўзининг АҚШдаги соло концертини Жалолобод вилоятида диний эътиқоди боис дафн эттирилмаган Канигул Сатибалдиевага бағишлайди.

“Фэйсбук”даги саҳифасида Сидиков Сатибалдиеванинг оиласига таъзия билдириб, ҚИрғизистон Конституция талаб қилгани каби ўз фуқароларининг дин эркинлигини ҳимоя қилмаётганидан норози бўлган.

Пианиночи вафот этган бу аёлнинг хотирасига ўзининг Шимолий Каролинадаги Клейтон  фортепиано фестивалида 22 октябрдаўтувчи соло концертини бағишлайди.

Азамат Сидиков — АҚШда яшаган қирғизистонлик пианиночи. У кўплаган халқаро мукофотларнинг соҳиби ҳамда классик мусиқанинг ижрочилари учун нуфузли майдонларнинг бири бўлган Карнеги-Холлда саҳнага чиққан биринчи қирғизистонлик.

Сатибалдиева баптист бўлганлигидан маҳаллий аҳоли унинг жасадини қабрга қўйдирмай қўйишган Олабуқадаги жанжал пианистнинг кўнглини оғритган. Сариталаа қишлоғининг имоми марҳумнинг қизи динини алмаштиришга мажбурлаб, лекин онасини кўмдирмай қўйган.

Сатибалдиеванинг оиласининг манфаатини маҳаллий ҳукуматлагилар ҳам ҳимоя қилишмаган.

Аёл уни қайта кўмиш керак деб талаб қилган қишлоққа қўшни қишлоқда ерга кўмилган. У маҳаллий христиан қабристонига кўмилгандан кейин, маҳаллий христианлар унинг жасадини қазиб чиқаришни талаб қилишган.

Натижада аёл учинчи бор кўмилиб, қайси ерга кўмилгани айтилмаган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева