Миллий ўйиндаги сара кўнгил очарлик. Янги федерация айкурни қандай қилиб тикламоқчи?

787

Сентябрда очилган айкур федерацияси қирғиз элининг унутилаёзган ўйинини сара кўнгил очарга айлантиришни мақсад қилиб қўйди. Ўйиннинг “янги” версиясида бильярд столида чука отишиш таклиқ қилинади — федерация мазкур ўйиннинг ўрнини айкур билан босишни истайди.

Маданият министрининг собиқ ўринбосари Максат Чакиев сентябрда айкур федерациясини очди — у қадимий ўйиннинг янгиланган версиясини таклиф қилмоқда.

“Саноат ҳамда глобаллашув даврида айкур йўқолиб кетган, энди бизнинг федерация бу ўйинни қайтадан жонлантириб, Қирғизистонга уни сара кўнгил очар сифатида кўрсатишни мақсад қилмоқда”, — дейди Чакиев.

Федерация раҳбари айкурни “бой одамларнинг ўйини” қатори кўради — унинг чнгиланган версиясида Чакиев ўқин майдони қатори бильярд столини қўлланишни таклиф қилади. Федерациянинг ҳисобида, ярим соат ўйнагунча рақиблар унинг атрофида ярим чақиримга яқин юришади.

Чакиевнинг айтишича, айкур бильярдга баробар бўла олади – унинг фикрича, спортнинг бу тури охирги беш йилда анча оммабоп бўлмай қолган.

Айкурнинг бир неча тури бор, уларнинг ҳар бирининг қоидаси турлича. Асосан унинг маъноси –маълум бир вақт ичида кўпроқ чукани ташқарига отиб чиқаришдан иборат.

Федерациянинг истаклари катта. У айкур 2018 йили ўтувчи Кўчанлар ўйинларида навбатдаги мусобақанинг турига айланади деб ҳисоблайди. У энди Чакиевнинг ўн йил ичида бу миллий ўйин дунёдаги оммавий бўлади деган умиди бор.

Муаллиф: Азамат Каработоев