Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили баптист аёлнинг жасади христианларнинг норозилиги боис қайтадан кўмилишини билдирди. Аввал имомларнинг ҳамда маҳаллий аҳолининг шикояти сабаб марҳумнинг яқинларига унинг жасадини мусулсонларнинг қабрига дафн этишга рухсат бермай қўйишган.
“Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати Жалолобод вилоятидаги Киянбек Сатибалдиевнинг сўзига таяниб, Канигул Сатибалдиеванинг жасади қайтадан қазиб олинганини, энди у “христиан вакилларининг” норозилиги сабабидан бошқа ерга кўмилишини хабар қилди.
Маълумотга кўра, тириклигида христиан-баптист бўлган Сатибалдиеванинг яқинлари унинг жасадини кўмиш учун бошқа жой излашмоқда.
“Азаттык” радиосининг мухбири Элеонора Бейшенбек қизи бу аёлнинг жасади қайтадан кўмилишини Kloop.kgга тасдиқлади.
“Сари-Булак қишлоғининг аҳолиси норози бўлиб, марҳумани иккинчи марта қазиб олишди, учинчи бор уни қаерга кўмишганини билмайман. Мен ўзим таътилдаман, аммо буни ўша ерда юрган таниш милиция ходимларидан эшитдим”, — деди у.
ИИМнинг № 10 “экстремизмга қарши” бўлимининг исмини айтишни истамаган ходими Kloop.kgга милиция марҳумни қайта кўмилиши бўйича иш қўзғамаслигини айтди.
“У Олабуқада кўмилди, бизнинг ходимлар маҳаллий аҳолини марҳумга тегмасликка кўндиришди. Дин аро низо бўйича модда хақида шубҳа туғилгани йўқ, шунчаки шундай бўлиб қолган экан, лекин дин аро низо чиқариш эмас”, — деди у.
Маълумот берган шахс аёлнинг иккинчи марта қайта кўмилгани ҳақида ҳозирча ҳеч нарса билмаслигини қўшимча қилди.
“Менга ҳозир иккинчи воқеа тўғрисида унинг қазиб олингани бўйича хали айтишмади, сўнги маълумот бўйича унинг иккинчи дафн этилган ерида Олабуқа районининг ҳокими ва милиция ғазабланган одамлар билан сўзлашув ўтказаётган эди. Мана ўттиз дақиқагина аввал раҳбаримиз билан сўзлашдим, у бу ҳақда ҳеч нарса айтгани йўқ”, — деди ИИМ ходими.
Диний эътиқоди саба қайта кўмиш
Олабуқа районидаги 76 ёшли Канигул Сатибалдиеванинг жасадини дафн қилишга унинг ҳамқишлоқлари йўл қўйишмаган. Улар маҳаллий мусулмон қабристонига христиан-баптист динининг вакили кўмилишига ғазабланган.
Марҳумнинг қизи Жилдиз Азаева бир неча кун бўйи маҳаллий ҳукумат вакилларига ҳамда депутатларга мурожаат қилиб, онасини маҳаллий қабристонга дафн қилишга рухсат олишга харакат қилган.
Азаева ва унинг қариндошлари ҳамқишлоқларининг кўз олдида маҳаллий имомларнинг талаби билан ислом динини қабул қилишган. Аммо уларнинг онасини маҳаллий қабристонга кўмишга бари бир рухсат берилмаган.
Марҳумга қўшни Орукту қишлоғида бунга қадар ҳам бир баптист кўмилган қабристон ўрни топилган. Лекин бу қишлоқнинг яшовчилари тўпалон қилишганидан Сатибалдиеванинг жасадини христиан қабристони бўлган қўшни Сари Булак қишлоғига дафн қилишган.
Муаллиф: Александра Титова