Толойкан Исмаилова: Муаммони хал қилиш ўрнига бизнинг хукуматдагилар жилмайишни ўлчаб ўтиришади

850

Ҳуқуқ ҳимоячиси Толойкан Исмаилова Kloop.kgга ЕХХТнинг тадбирида иштирок этгандан кейин унга тазйиқ бўлаётгани ҳақида айтиб берди. Мазкур тадбирда Қодиржон Ботиров ҳам сўз сўзлаган эди.

Қирғизистонлик тадбиркор Қодиржон Ботировнинг Европа хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг (ЕХХТ) 20 сентябрда Варшавадаги учрашувида сўз сўзлаши, шунингдек ўша йиғилишда қатнашган ҳуқуқ ҳимоячиси Толойкан Исмаиловага нисбатан айтилган сўзлари, қирғиз ҳукуматининг норозилигини келтириб чиқарди.

Ҳукуматнинг норозилигига сабаб бўлган нарса — Исмаилованинг “жилмайиб, кулимсираб” Ботировнинг  “айтганларига қўшилгани бўлган”.

Ботировнинг сўзига ҳукуматнинг муносабати

Исмаилованинг айтишича, унга нисбатан тазйиқ ОАВ ҳамда парламент комитетларининг қоралаш ва маломатлари орқали билдирилган.

“Бунинг бари [босим] очиқ бўлди, биз баримиз гувоҳ бўлдик. Давлат телевиденияеси ҳамда радио яхши ишлаганидан биз жабр кўрдик. Яқинларимиз хавотирлана бошлади”, – деди Исмаилова.

Ҳуқуқ ҳимоячиси эслатганидек, айбловларнинг сабаби ЕХХТнинг учрашувида Ботиров гапираётган вақтда “жилмайиб, тасдиқлаган каби бош қимирлатгани” бўлган.

“Мен ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида англамаяпман, [депутатлар] нима ҳақида гап қилишмоқда. Мен жилмайишим мумкин, ўриндиққа ястаниб олишим мумкин — бу менинг шахсий ҳуқуқларим. Мени ким биландир ўтириб, кулиб ёки аччиқлана бошлашим — бу бадан тили ҳамда менинг ҳуқуқим”, — деб ҳисоблайди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Қирғизистондаги ЕХХТ марказининг мақомининг ўзгариши

Исмаилованинг айтишига кўра, Қирғизистондаги ЕХХТ марказининг мақомини ўзгартириш масаласини Ботиров  мазкур тадбирда чиқиб сўзлаганига қадар қирғиз ҳукумати кўтариб келган. Ҳуқуқ ҳимоячининг фикрича, ЕХХТ марказининг мақомини ўзгартиришнинг асл сабаби Қирғизистоннинг ЕОИИга аъзо бўлгани бўлиши мумкин.

“Кремль ёки бошқа биров билан ишламай, масъулиятни бўйнига олиб, ўз сайловчилари билан ишлаш учун [хукуматнинг] сияёий эрки йўқ”, — деб ҳисоблайди Исмаилова.

Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистондаги ЕХХТ марказининг фаолияти кўплаган муаммоларни хал қиилишда ёрдам беради.

“Масалан, аримияни ислоҳ қилишда ҳам ЕХХТ ёрдам бермоқда. Ёки бўлмаса экологик, экономик хавфсизлик, низоларни хал қилиш, чегаралар — бунинг бари ЕХХТ тарафидан амалга оширилмоқда.”, – дейди Исмаилова.

Муҳожирларнинг ҳуқуқлари

ЕХХТнинг йиғилишида Исмаилова аёл муҳожирларнинг ҳуқуқлари бўйича маъруза қилган. Унда ҳуқуқ ҳимоячиси Москвадаги ёнғинда халок бўлган 14 қирғизистонлик аёлларнинг масаласига тўхталиб ўтган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, парламент депутатлари айтилган таклифларни ҳисобга олмаган.

“Москвада тиириклайин куйиб кетган 14 аёлнинг тақдирини хал қилишнинг ўрнига улар жилмайишни, кулимсирашни ўлчаб ўтиришибди. […] Бу эса хал қилиш керак бўлган тизимли муаммолардан узоқлашиш. Ҳукумат муаммолардан қочиб, жанжаллашмай, инсон ҳуқуқларига, этник озчиликнинг ҳуқуқларига, аҳолининг ҳимоясиз қатлами ҳуқуқларига жавоб бериши керак”, — деди ҳуқуқ ҳимоячи.

***

Толойкан Исмаилова — “Бир Дуйно Киргизстан” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раисаси. ЕХХТнинг йилда ўтиб турувчи 20 сентябрдаги йиғилишида аёл муҳожирларнинг ҳуқуқлари бўйича маъруза қилган. Айни тадбирдаги Ботировнинг нутқидан кейин ҳуқуқ ҳимоячиси қирғиз ҳукуматининг танқидига учраган.

Депутатлар Руслан Казакбаев билан Максат Сабиров ҳуқуқ тартибот органларии Ботировнинг ёнида ўтирган қирғизистонликларнинг хатти-харакатига “баҳо беришга” чақирган. Қирғизистоннинг ИИМи 20 сентябрда Ботировнинг ёнида ўтирган “Қирғизистон фуқароларини” жавобгарликка тортиш бўйича “тезкор ишларни” олиб борган.

Қодиржон Ботиров — Жалолобод виоятидан чиққан тадбиркор ҳамда Қирғизистон жанубидаги ўзбек жамиятининг лидерларидан бири. Қирғизистоннинг ҳукумати 2010 йили уни қирғиз-ўзбек низоларини қўзитганлардан бири деб атаб, “қуролли қўзғалонга” ҳамда “миллатлар аро низо чиқарганликда” айблаб, сиртдан судлаган.

Муаллиф: Регина Им