ИИМ милиция тарафидан велосипедчининг калтаклаганини инкор қилди

669

Велосипедчи Мамбет Исаков номаълум хайдовчи уни уриб кетиб, кейин Бишкекнинг шимолида калтаклаб кетганини айтиб шикоят қилган. Исаковнинг маълумотига кўра, хайдовчи милиционер бўлиши мумкин. ИИМ ўз ходимларининг воқеага алоқаси йўқлигини айтмоқда.

Исаковни 7 октябр тунида Тоголок Молдо ҳамда Щербаков кўчаларининг кесилишида уриб кетган. Айтишича, аввал унга автомобил яқинлашиб келиб, кейин хайдовчиси чиқиб, уни калтаклай кетган.

“Бекатда тўхтаб турган кумуш рангдаги “Тойота Камри” давлат рақами B1835AU бўлган автомобил уриб кетди. Мен ундан ўзиб кетгандим. Машинанинг келиб урилиши оқибатида велосипед яроқсиз аҳволда (таъмирласа бўлади), мен эса ерга йиқилиб тушдим (қўлим ва оёғимда оғриқ бор) ва хайдовчи (маст аҳволда бўлган) мени ура бошлади, ўша машинанинг исидаги йўловчи уни тўхтатиб қолди”, — деб ёзади Исаков “Фэйсбук”да”.

Воқеа жойига келган милиция ходимлари велосипедчини №11 шаҳар милиция бўлимига олиб боришиб, тушунтириш хати ёздирган. Ундан кейин уни тез ёрдам ходимлари кўрикдан ўтказишган.

“[Шифокорлар] Республика касалхонасига олиб боришиб, у ерда мия чайқалиши, бош терининг айрим еларининг кесилганини аниқлашган”, — деб ёзади Исаков.

Воқеадан кейин унинг телефонига аноним хат келиб, хабарда уни хафа қилган одам ИИМнинг Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг (ШХББ) ходими Эрмек Казбеков бўлиши мумкинлиги ёзилган.

“Балки Казбеков Эрмек бўлгандир, ИИМнинг ШХББсининг ходими. Аввал у ўша автомобилни бошқарар эди. Бўйи узун”, — деб ёзилган хатда.

ИИМ: Милиционер воқеа содир бўлган куни Бишкекда бўлмаган

ИИМнинг матбуот хизмати Kloop.kgга Эрмек Казбеков уларнинг идорасида ишлашини тасдиқлади.

Аммо ИИМнинг матбуот хизмати вакили Казбеков воқеа куни Бишкекда бўлмаган.

“6сидан 8-октябргача у ўзининг етакчиси билан Каракол шаҳрида хизмат сафарида бўлган. Воқеа бўлган вақтда у Бишкекда бўлмаган. Бунинг устига, унинг хамкасбларининг маълумотига кўра, у икки ойдан бери машинадан фойдаланмаган”, — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Матбуот хизмати вакилининг қўшимча қилишича, B1835AU давлат рақамидаги “Тойота Камри” ҳеч қачон милиция ходимига тегишли бўлмаган.

Муаллиф: Акилай Каримова