Солиқ хизмати зўрлашга харакат қилганликда айбланган ходимини текширади

784

Давлат солиқ хизмати ўз ходимига нисбатан хизмат терговини бошлади. Солиқчи Ўш вилоятининг Қорасув районидаги бозорда зўрлик ва зўравонликни амалга оширишга уринганликда айбланган.

Давлат солиқ хизмати (ДСХ) матбуот котибининг билдиришича, ички тергов ишлари “давлат ходимининг этика қоидаларини бузгани” бўйича олиб борилмоқда. Агар айби исботланса, у ҳолда Қорасув бозоридаги муштлашув учун идоранинг ходими жавобгарликка тортилади.

“ДСХнинг раҳбарияти солиқчининг бундай харакатини қоралайди, чунки давлат ходими сифатида ҳар бир ходими ўзининг харакати билан намуна бўлиши керак”, — дейилган пресс-релизда.

Қорасув бозоридаги ишчи ва солиқчи ўртасидаги муштлашув 5 октябрда бўлган.

“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг  “БеспределKG” гуруҳининг саҳифасида Эркин Алмакеев унинг аёлини солиқ ходими зўрлашга харакат қилганини ёзиб чиққан.

«Мен контейнерлар қаторини тозалаётганимда, Бишкекнинг таксилари турган томондан аёлимнинг ёрдамга чақираётган овозини эшитиб қолдим. Югуриб етиб келсам, турмуш ўртоғимни мажбурлашга ҳаракат қилаётган эркакни кўрдим. Бу киши солиқ хизматида ишлар экан», — деди у.

Алмакеевнинг ёзишича, солиқ ҳодими маст ҳолда бўлиб, «ўзининг дўстларини чақирган», улар биргаликда аёлини ҳимоя қилаётган кишини калтаклашган.

«Касалхонадан йиртилган жойларимни тикиб, бир кўзим яхши кўрмай, бошим айлангани тўхтамасдан чиқариб юборишди», — деб ёзади у.

Эркин Алмакеев Қорасув районининг ички ишлар бўлими «ишни текширишни хоҳламаяпти» деб ёзган.

ИИМнинг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаев эса, «милицияга икки томон ҳам тенг мурожаат қилганини» 6-октябрда Kloop.kgга айтди — солиқ ҳодими бозор ишчиси аксинча, уни калтаклаганини айтган.

Муаллиф: Александра Титова

Бош сурат иллюстратив