Жамоатчиликка ошкор бўлиб қолгандан кейин транспорт минстри Замирбек Айдаров “Чайна Роад энд Бридж Корпорэйшн” Хитой пудратчисининг автомобилини фойдаланишдан бош тортди.
Транспорт министрлигининг матбуот хизмати 10 октябрнинг тунида хабар қилганидек, “Чайна Роад”га рўйхатга олинган “Лексус LX570” автомобилини Айдаров “иш сафарларига чиқиш” мақсадида фойдаланиб юрган.
Идоранинг маълумоти бўйича, автомобил минстрга “зарурий ҳоллардагина ишлаб чиқариш билан боғлиқ мақсадларда” керак бўлган. “Лексус LX570” — учинчи авлоддаги, таҳминан 2012 йили чиқарилган йўлтанламас.
“[Автомашина] республиканинг ичида бир ерга бориш учун командировкалар вақтида ишлатилган. Кўпинча қийин вазиятларда — қор кўчкиси бўлганда, тош қулаганда, кўчки содир бўлда фойдаланилган. Идорага шундай машина керак бўлган эди”, — деб матбуот хизмати хабар қилган.
Идорадан қўшимча қилинишича, “Чайна Роад” ширкати билан автомобилни фойдаланиш келишими 2015 йилнинг июль ойида тузилган. Мазкур ширкат Бишкек-Норин-Торугарт ҳамда стратегик “Шимол-Жануб” йўлининг бош пудратчиси бўлиб ҳисобланади. Охирги беш йилда компания давлат бюджетидан 1,1 миллиард сом маблағ олган.
Транспорт министрлигидан билдирилишича, автомобил “вақтинчалик фойдаланиш келишимига кўра” эгасига қайтариб берилган. Идоранинг маълумотига кўра, транспортга ишлатилган харажат идора бюджетининг ҳисобидан сарфланган.
Транспорт министрлигининг жамоат кенгашининг аъзоси Айнура Абдраева 6 октябрда министрнинг “Лексус LX570” автомобилини суратга олган. Абдраеванинг айтишича, у автомобилни суратга олгандан кейин минстрнинг ҳайдовчиси унинг телефонини тортиб олишга харакат қилган.
24.kgнинг маълумотига кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати йўл қуриш бўйича йирик пудратчининг автомобилини Айдаровнинг бошқариб юришидан қонун бузарликни ҳам, жиноят унсурларини ҳам топмаган.
Kloop.kg тарафидан сўровнома ўтказилган кузатувчиларнинг айтишича, юридик жиҳатдан олиб қараганда минстр тарафидан қонун бузарлик бўлмаган, аммо манфаатлар тўқнашуви мавжуд. Бундай вазият эса “гумон яратиб”, тергов ўтказилишига сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Муаллиф: Акилай Каримова