Асқаров иши: Ҳуқуқ ҳимоячиси озод қилинмади, гувоҳлар деталларни эслай олмади

908

Милиция-гувоҳлар капитан Миктибек Сулайманов ҳалок бўлган Бозорқўрғондаги тартибсизликларнинг деталларини эсдан чиқариб қўйишган. Сулаймановнинг ўлими ва қўзғолон ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг умрбод қамалишига сабаб бўлган. Суд БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича чиқарган қарори асосида ҳам Азимжон Асқаровни озод қилмаган.

Асқаровнинг иши 4-октябрь куни мудофаа Департаментининг биносида қайта кўриб чиқилди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг оқловчилари — Нурбек Токтакунов, Валерьян Вахитов ва Айдар Сидиков — Асқаровни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича чиқарган қарори асосида озод қилишни сўранишди. Унда судланган одамнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кераклиги та]кидланган.

Токтакуновнинг сўзларига кўра, Қирғизистон БМТ Комитетининг қароридан 180 кундан кейин Асқаровнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ва уни озодликка чиқариши керак эди. Бироқ бундай бўлмаган.

Чуй област суди оқловчиларнинг илтимосини инкор қилиб, Асқаровни теир панжара ортидан чиқармади. Оқловчи Токтакуновнинг ишни қайта кўриб чиқиш бўйича илтимоси ҳам қаноатлантирилмади.

Кейинги мажлис 11-октябрга қолдирилди.

Суд жараёни давомида суд жабрланувчилар ва гувоҳларни суроққа чақирди. Ўлимида Асқаров айбланаётган милиция ҳодими Миктибек Сулаймановнинг аёли жабрланувчи қатори сўроқ қилинди. Қўзғолонни тўхтатиш учун борган Бозор қўрғон район ички ишлар бўлмининг (РИИБ) собиқ милициялари гувоҳ қатори келишган.

Сулаймановнинг аёли Чолпон Бечелова турмуш ўртоғининг танасида пичоқ излари бўлганлигини ва бензин ҳиди келаётганди деб, ёқиб юборишганини айтди.

«Мен турмуш ўртоғимни жасадини олиб кетаётганда бир неча марта ҳушимни йўқотдим, микроинсультка чалинганим сабабли унинг танасига яхши эътибор беролмадим. Кейин ўзимга келганимда бензин ҳидини сезиб, пичоқ изларини кўрдим», — деди у.

Бечелованинг айтишича, қўзғолонгача Асқаров тўғрисида билмаган — суд жараёнида турмуш ўртоғини Асқаров ўлдирган деб кимдандир эшитган, шу сабабли Сулаймановнинг ўлимида Асқаровни айбдор деб ҳисоблайди. Бироқ у ким айтганини эслай олмади.

Асқаров эса Сулаймановни ўлдирмаганини айтди.

«Мен ёлғонни аниқловчи детекторда барча гувоҳларни текшириб чиқишни илтимос қиламан. Оллоҳ гувоҳ, фарзандларим билан қасам ичаман, мен айбдор эмасман», — деди у.

Милиция ҳодимлари деталларни эслай олишмади.

Жабрланувчилар томонидан сўроқ қилинган олти гувоҳдан уч нафари Бозорқўрғон РИИБнинг собиқ ҳодимлари кўприкда Асқаров бор-йўқлигини эслай олишмади.

РИИБнинг 10-бўлим раҳбари Мамиржан Мергентаев кўприкда одам кўп бўлганини ва у ерда Асқаровни кўрмаганини айтди. У воеқа бўлган жойда «тўполон ва тартибсизликлар» бўлганлиги сабабли тасвирга тушириш ишлари бўлмаган деди.

ДАН ҳодими Женишбек Жороев ҳам қўзҳолончилар орасида Асқаров бормиди деган саволга аниқ жавоб беролмади. Милиция ҳодими бир неча кундан кейин Асқаров ҳам кўприкда бўлганини ҳамкасбларидан эшитган эканлигини айтди.

«Мен Асқаровни танимайман. Лидер ким эканлиги дарров кўринадида. У лидерлар билан бирга турган. Унинг ўзини тутишидан лидерлигини сезса бўлади. Телефонга тасвирга олиш тўғрисида айтмоқдасизлар, видеога олиш тўғрисида ҳам ўйламаганмиз, вазият кескин бўлган», — деди у.

Собиқ милиция ҳодимлари Кубаничбек Умурахунов аввал Асқаровни кўприкда «қўлида қоғоз қалам билан» кўрдим деб айтиб, бироқ кийган кийимлари тўғрисида ҳеч нима айтолмади.

Оқловчиларнинг аниқлаштирувчи саволларига жавоб бераётиб, Умурханов қўзғолончилар орасида Асқаровни кўрмаганини, бироқ «у телефон орқали тарғиб қилиб туриши мумкин эканлигини» қўшимча қилди.

Қолган уч милиция ҳодими воқеа бўлган жойда Асқаровни кўрганликларини тасдиқлашиб, бироқ қандай кийимда эканлиги ва нима деб сўзлагани тўғрисида маълумот айта олишмади. Уларнинг сўзларига кўра, Асқаров «қирғизларни ўлдиришга» чақириб, бироқ нима деб сўзлагани тўғрисида аниқ маълумот бера олишмади, сабаби 30-150 метр узоқликда туришган.

«Улар тош билан уришган. Мен ўз кўзим билан кўрдим. Асқаровни ҳам кўрдим. У гапга уста. Одамларни бирор нарсага ундашни я[ши билади. Воқеа бўлган жойда қирғизлар — эшiаклар деб айтишди. Бундан ташқари, қирғиз –милицияларни ўлдириш кераклигини ҳам айтиб бақиришган», — деди Эмилбек Мантибаев. У Асқаровдан 150 метр узоқликда турганини ҳам қўшимча қилди.

Асқаров эса, милиция ҳодимлари берган кўрсатма ёлғон деб, улар томондан ҳам қонун бузарликлар бўлганини ўрганиб чиққанлигини айтди. Бир гувоҳ  -милиция ҳодимларига нисбатан жиноий иш қўзғалганини билдирди.

«Сизларга қарши 2010-йили жиноий иш қўзғалган, энди ўч олмоқдасизлар», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси Мантибаевга.

Асқаров ким ўзи?

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубида яшаган этник ўзбек ва ҳуқуқ ҳимоячиси. У милициянинг қийноқлари тўғрисида маълумон бергани билан таниқли бўлган. 15 йил оралиғида «Аба» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига раҳбарлик қилган.

Асқаров 2010-йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можарода қўлга олинган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг билидиришича, Асқаров Бишкек-Ўш йўлини тўсишни уюштириб, милиция ҳодимларини калтаклаб, бир ҳодимни ёқиб юборган.

Бозорқўрғон суди Асқаровни «тартибсизлик содир қилганликда», «миллатлар аро нифоқни қўзғатганликда» ва «одам ўлдиришдаги иштироки» учун айбланган. 2010-йилнинг охирида суд Асқаровни умрбод озодликдан маҳрум қилган, бироқ Асқаров айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз одам қамоққа олинган.

Асқаровнинг оқловчиси бу айбловлар «асоссиз» деб айтган. Гувоҳлар эса, Асқаров воқеа бўлган жойда йўқлигини тасдиқлашган.

Суд қароридан кейин ҳуқуқ ҳимоячисининг оқловчиси Валерьян Вахитов барча жараёнлар қонун бузарликлар билан бўлганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячисини уйида уй эгалари йўқлигида тинтув бўлган ва далиллар «етарли эмас».

Мустақил экспертлар, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан қийноқлар бўлганини ва Қирғизистон ҳукумати унинг унинг даъволарига аҳамият бермаганликда айбланганини билдиришган. Бундан ташқари текширув жараёнида процессуал нормалар бузулганини ва Асқаровнинг ҳимояланишига имконият берилмаганини ҳам қўшимча қилди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев