Мэрия: «Дельфин» бассейнини таъмирлашни бажарувчи компания қонуний танланган

836

Бишкек мэриясининг Капитал қурулиш компанияси «Дельфин» бассейнини таъмирлашни бажарувчи компания қонун доирасида танлаб олинганини билдирди. Тендер ўтказишдаги қонун бузишлар бўйича 2-октябрь куни бош прокуратура иш қўзғаган эди.   

Мэриянинг расмий сайтида эълон қилинишича, Капитал қурулиш бошқармаси (КҚБ) «жиноий иш қўзғалганини ОАВ орқали билган».

«Бишкек шаҳар мэрияси унга нисбатан қўзғалган жиноий иш билан танишган эмас. Бош прокуратура ОсОО «О.И.»га нисбатан айбловларни ва Бишкек мэриясининг фаолиятига нисбатан қўзғалган ишни қонун доирасида кўриб чиқиб, бошқармани асоссиз жавобгарликка тортмайди деб умид қиламиз», — деб ёзилади маълумотда.

Капитал қурулиш бошқармаси «Дельфин» бассейнини таъмирлашига келган етти таклифни кўриб чиқишган — квалификация талаблар бўйича бир компания ўтмай қолган, техник томондан комиссия яна тўрт компанияни ўтказмаган.

Натижада икки компания қолган:

  • ОсОО «Комстрой Компани» ОсОО «Баден Сервис СЭЗ» билан консорциум тузиб, таъмирлаш ишларини 47 миллион 700 минг сомга битириб беришни ваъда қилган;
  • ОсОО СТП «Азат» эса — 48 миллион 224 минг сомга.

«Танлов комиссия ОсОО “К.К.” [«Комстрой Компани»] айтган нархдан ҳам паст нархда шартнома тузишга ҳаракат қилди. Шу сабабли тендер ўтказишда бажарувчи компания «давлат сотиб олишлар» қонунларига тўғри келадиган қилиб танлаб олинган деб ҳисоблаймиз», — деб билдирди ККБ.

Маълумотга кўра, бассейнни таъмирланаётган компания «аналог ишларда тажрибаси катта» бўлиб, Қирғизистондагина эмас, чет ўлкада ҳам танилган.

ККБнинг маълумотида бассейннинг таъмирлаш ишлари қурулиш қоидаларини сақлаш билан икки сменада бажарилмоқда.

«Ўртача ҳисоб билан 70-100 ишчи ишламоқда. Бино конструкциясини ясаш билан бирга, вентиляция, сантехник, бетонлаш ишлари ҳам бормоқда», — деб ёзилади маълумотда.

ККБнинг билдиришича, таъмир ишлари давомида, лойи=ада кщрсатилмаган ишлар =ам чиымоыда. Шу сабабдан ыщшимча маблағ ва вақт сарфланмоқда.

Бош прокуратура 2-октябрь куни ККБга қарши жиноий иш қўзғаган. Унда лавозимни суистеъмол қилиш ва Қирғизистон манфаатларига тўғри келмаган шартнома тузиш бўйича айбловлар қўйилган.

Бассейн 1-октябрда фойдаланишга топширилиши керак эди, бироқ таъмирлаш ишлари битмаган. «Комстрой Компани» ширкати эса, 37,65 миллион сом олган.

«Дельфин» бассейни 2011-йили таъмирлаш ишлари сабабли ёпилган. Бишкек мэри Албек Ибраимов жорий йилнинг май ойида бассейннинг таъмирлаш ишларига 57,6 миллион сом ажратилганини айтган. Бассейнда кўп йиллар давомида миллий терма жамоа шуғулланиб келган.

Муаллиф: Анна Капушенко