«Сryщенное молоко»: Давлат харидларидаги порахўрлик бўйича «йўлкўрсатма»

1012

Давлат харидларида қандай порахўрлик схемалари ва хатарлар бор — Kloop.kgнинг бош редактори Эльдияр Арикбаевнинг колонкасида.

Тафсилот муаллифнинг номидан боради.

Колонка муаллифи: Эльдияр Арикбаев, Kloop.kgнинг бош редактори.
Колонка муаллифи: Эльдияр Арикбаев, Kloop.kgнинг бош редактори.

Давлат харидларини электрон турда олиб бориш қоғозга қараганда бир қанча қулай эканлигини тан олиш керак.

Агар бундай бўлса, сотиб олган ташкилотлар ва етказиб берувчиларнинг иши аниқ кўриниб турар эди.

Бироқ, ёлғончилар ҳам жим ўтирмай, ноқонуний пул топишни ва бойиб кетишнинг йўлини излаб, турли схемаларни ўйлаб топиб туришади.

Қуйида порахўрлик қулоч ёйган схемалар кўрсатилган:

«Коррупцияли лотин алифбоси»

Давлатнинг электрон харидлардаги энг кўп фойдаланувчи порахўрлик схемаси бошқа компанияларни тендерларга яқинлаштирмаслик учун қўлланилади.

Схеманинг маъноси оддий: эълоннинг аталишидаги крилл ҳарфлар аналогли лотин ҳарфларига алмаштирилади. Бундай ҳолатда сайтдаги тендер калит сўзлар орқали топилмай қолади.

Масалан, «молоко» деган сўзни кириллица ҳарфлари билан ёзиб, давлат харидларидаги ҳодимлар «о» ҳарфини лотин ҳарфининг «o» ҳарфига алмаштириб қўяди — «мoлoкo» бўлиб қолади.

Яна бир мисол — колонканинг бошида кўрсатилган.

Молдоболотов номидаги умумий шифокорлар маркази 2016-йили 600 минг сомга «қуюлтирилган сут» (cryщенное молоко) олишга тендер эълон қилган. Бунда биринчи уч «сгу» ҳарфларини «cry» инглиз ҳарфларига алмаштириб қўйишади.

Айрим давлат ташкилотлари бир эмас, бир неча ҳарфларни алмаштирган ҳоллар ҳам учрайди — Ниязов номидаги махсус мактаб-интернати 2016-йилнинг май ойида «TBepдoe» ёнилғи модда олган.

Бу сўзда қанча ҳарф алмаштирилганини сездингизми?

«Д» ҳарфидан бошқа ҳаммаси!

Қирғизистонда бундай схеманинг ишлаши тўғрисида биринчилардан бўлиб, 2014-йили Kloop.kgнинг журналистлари — Улугбек Акишев билан мен томонимдан текширилиб чиқилган. Унда фан ва маориф министрлиги 167 миллион сомга ўқув китобларини нашр қилиш учун тендер эълон қилган эди. Тендерда порахўрлик лотин ҳарфларидан ўрин олган бўлиб, кейинчалик тендерлар рўйхатидан йўқ бўлиб кетган.

Давлат сотиб олишлар департаменти 2016-йилнинг июнь ойида порахўрликка йўл очаётган тендерлардаги лотин ҳарфлари билан курашишни қўлга олган.

Уларнинг берган маълумотига кўра, 2015-йилда мазкур усул билан 72 тендер ўтказилган.

Нархларнинг оширилиши

Давлат харидларини олиб боришнинг асосий мақсади — рақобатчиларнинг танлови асосида бюджетдаги маблағни тежаш бўлиб ҳисобланади. Кўпчилик ҳолларда энг арзон нархлар ва маълумотлар талаблари асосида танлов бўлади.

Бироқ иш юзида эмас. Бошида тендерда эълон қилинган нарх бозор баҳосидан юқори бўлади.

Энг кўп тарқалган мисол — ёнилғи модда сотиб олишдаги нархларнинг ҳар хиллиги.

Масалан, Олойдаги ижтимоий ривожлантириш бошқармаси 8000 сомга АИ-92 туридаги 200 литр ёнилғи модда сотиб олишни эълон қилган.

Оддий ҳисоб қилсак , Олой ижтимоий ривожлантириш бошқармаси ёнилғи модданинг 1 литрини 40 сомдан олмоқчи бўлган.

Бу бозор баҳосидан бир қанча қиммат!

Ёнилғи шаҳобчаларида мазкур турдаги ёнилғи моддасининг бир литри 35-37 сом атрофида сотилади. Уни улгуржи баҳода бундан ҳам арзон олса бўлади.

Катта суммадаги тендерни қараб кўрайли — масалан, «Кыргызалтын» 250 минг литр ёзги ва қишки дизел ёнилғисини сотиб олмоқда.

Қишки — 100 минг литри учун 4,7 миллион сом.
Ёзги — 150 минг литри учун 6,4 миллион сом.

Оддий математикани ишга соламиз, қишки дизел ёнилғи моддасининг 1 литри 47 сомга, ёзгиси — литрини 42 сомдан сотиб олинмоқда.

Ёнилғи шаҳобчаларида унинг бу турини бир литри 30-33 сомдан сотилади!

Агар тендерда етказиб берувчи бир литрини 40 сомдан таклиф қилса, тежалгандай кўрингани билан иш юзида ҳеч қандай тежаш бўлмайди.

Етказиб бериш ичида бўлгани билан барибир нархлар юқори — улгуржи эмас, чакана савдо билан ўтказишда ёнилғи модданинг литрига етказишда ҳам нарх қўшилиб қолмаоқда. Аниқроқ айтганда, ёнилғи моддасининг литри учун 32 сом бўланса ҳам бу пулларнинг бир қисми етказиб беришга ёзилиб қолмоқда.

Бевосита шартнома тузиш усули

Давлат схаридларидаги электрон тизимнинг аҳамияти етказиб берувчиларнинг орасидаги рақобатнинг очиқлигини тушунтиради. Бироқ бевосита шартнома тузиш билан ишлаган тендерларда бунинг аҳамияти йўқолади.

Оддий қилиб қарасак, бевосита шартнома тузиш — бу давлат органлари: «Биз қуюлтирилган сутни биргина етказиб берувчидан сотиб оламиз, нимага эканлигини — айтмаймиз. Бу компаниянинг отини ҳам айтмаймиз» маъносини билдиради.

Бевосита шартнома тузиш асосида тендер ўтказиш, асосан қуйидагича тушунтирилади:

  • Биргина ҳаражатлар асосида йилига бир марта тендер ўтказиб қўйса бўлади;
  • тез орада бир нарса сотиб олиш керак;
  • ўлкадаги биргина етказиб берувчи компания бу топшириқни бажара олади;
  • кўп марта тендер ўтказишга ҳаракат қилдик, бироқ натижа бўлмади.

Бевосита шартнома тузиш усули билан порахўрликка йўл очилади. Бунда, етказувчини давлат органи ёки сотиб олаётган ташкилот шахсан ўзи танлаб олади.

Бевосита шартнома тузиш билан ишлашнинг яна бир фойдаси, ҳукумат етакчилари: президент, премьер-министр ва парламент раиси билиши керак бўлган тендер тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинмайди.

Ўлканинг биринчи одамларининг маъмуриятлари билан ишлаётган етказувчи-компаниялар тўғрисидаги маълумотларнинг йўқлиги давлат харидлари қонунига тўғри келмайди.

«Мослашувчан» квалификация талаблари

Тендерда ютиб олиш учун компания давлат буюртмасини бажара оладиган талабларга жавоб бериши керак. Кўпчилик ҳолларда ҳужжатларнинг тўлиқ бўлиши ва бу муҳитда тажрибали компанияларга талаб кўп бўлади.

Бироқ давлат харидларида квалификация талабларига жавоб бера оладиган ва бир неча ҳафта аввал ташкил қилинган компаниялар ютиб олиши мумкин.

Бундай ҳоллар кўп бўлган. Масалан, парламент сайтини ясаш учун тендер эълон қилинганда, бир неча ҳафта аввал ташкил қилинган компания ютиб олган. Бу тендер тезкор вазиятда, байрам кунлари эълон қилинган. Сайт эса, бугунги кунгача битмай, хом турда турибди.

Яна бир мисол, — тендерни давлат буюрмаси фаолиятига тўғри келмаган компаниялар ютиб олган вақтлар ҳам бўлади. Масалан, уй қуриш учун эълон қилинган тендерни, озиқ-овқат етказадиган компаниялар ютиб олиши мумкин (бу ҳақиқий мисол, бу ҳақда кейинчалик батафсил материал ёзилади).

Ҳурматли ўқувчилар, электрон давлат сотиб олишлардаги порахўрлик схемаларини тўлиқ ёзолмагандирмиз. Шу сабабли агар сизлар тендер ўтказишдаги кўз бўямачиликлар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, изоҳ қолдиринг ёки eldiyar@kloop.kg электрон манзили орқали боғланинг.