Мухолифат конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қурултой ўтказади

849

Мухолифат йиғини 8 октябрь куни рус драма театрида бўлиб ўтади. Асосий муҳокама қилинувчи мавзу конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўлади.

Мухолифатчиларнинг йиғини 8 октябрда бўлади. Бу ҳақда Kloop.kgга фуқаровий фаол Адил Турдукулов билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳукумати: президент Алмазбек Атамбаев, унинг администрацияси ва кўпчилик депутатлар таклиф қилаётган Конституциядаги ўзгаришлар асосий муҳокама қилинувчи мавзу бўлади.

«[ўзгартиришларни киритиш] — бу ҳукуматни ушлаб қолиш ва бу вақтгача олти йил ичида йўл қўйилган хатоларни яшириш мақсадида амалга оширилмоқда», — деди Турдукулов.

Фаолларнинг сўзларига кўра, ўзгартиришларга қарши «фуқаровий жамият вакиллари, миллий-ватанпарвар кучлар, сиёсатчилар ва ёшлар» чиқмоқда. Мухолифат қурултойига 500га яқин одамни тўплайди.

Турдукуловнинг билдиришича, улар қурултойга ўзгартиришларни таклиф қилган парламентдаги фракцияларнинг лидерларини чақиришган, бироқ улар даъватни қабул қилишмаган.

«Нима учун ўзгаришлар киритишаётганини ўзлари ҳам аниқ билишмайди. Бу қурултой ҳукумат учун очиқ, агар уларнинг ҳам айтадиган сўзи, позицияси бўлса, эшигимиз очиқ. […] Ҳукуматдагилар очиқ суҳбатга келишмаяпти», — деди у.

Унинг билдиришича, қурултой уюштирувчилари Коснтитуцияга ўзгартиришлар киритишга қарши имзо йиғишмоқда, ҳозирча қанча имзо йиғилгани тўғрисида маълумот йўқ.

Қурултой уюштирувчиларига қурултой ўтказишга ҳеч ким шароит яратиб беришни хоҳлаган эмас. Улар Қирғиз опера ва балет театри, миллий филармония ва Қожомқул номидаги Спорт саройида ҳам бошқа тадбирларни ўтказишини айтиб, бинони беришмаганини билдирди.

«Заноза» маълумот агентлигининг журналистлари маҳкамаларнинг бош тортишини текшириб чиқишган — масалан, Опера ва балет театрида таъмирлаш ишлари бўляпти деган баҳонани айтишган, бироқ спектакллар ўз тартибида давом этмоқда.

Конституцияда «портловчи вазиятлар» бор  

Президент аппаратининг раҳбари Фарид Ниязов 27 сентябрда «Ой ордо» ток-шоусида айтишича, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитети ҳуқуқ ҳимоячиси, умрбодга судланган Азимжон Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқишни таклиф қилганда гап бўла бошлаган.

Ниязовнинг қўшимча қилишича, халқаро ташкилотлар томонидан «босимнинг элементлари» ва ўлканинг «ички ишларига аралашишлар» бўлмоқда. Масалан, у ЕХҚТнинг йиғинида нутқ сўзлаган Қодиржон Ботировни мисол келтирди.

Ниязовнинг айтишича, президент ўзгартиришларни «бошқаришни парламент формасига катта қадам» бўлаётгани учун қўлламоқда. Қирғизистон ҳукумати Конституциянинг ҳозирги редакциясида авторитар режимни ўрнатиш учун «портловчи вазиятлар» бор деб айтишмоқда.

Ўзгартиришлар «демократияни йўқолишига олиб боради»

Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши томон қонун бузарликлар бўлаётганини айтишмоқда. Бундан ташқари миллий қонун чиқаришнинг халқаро имтиёзларидан бош тортиш ўлкада демократияни йўқолишига олиб келиши мумкин.

Ўзгартиришларга қарши айрим фракцияларнинг «Ата Мекен» ва  «Бир бол» депутатлари, собиқ-президент Роза Отунбаева, вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари ва фуқаровий жамият аъзолари чиқишган.

«Бир бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишда парламентнинг биринчи ўқувида келтирилган қонун бузишларни айтиб чиққан эди. У қонун лойиҳасини Конституциявий палатанинг хулосаси йўқ қаралмаслиги кераклигини айтган.

Бироқ, референдум тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда ёқтирилди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова, референдум тўғрисидаги ва Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун бузишлар билан қабул қиилинганини асослаб, парламентни судга берган.

Муаллиф: Анна Капушенко