Андижондаги учрашув: Қирғизистон билан Ўзбекистон қандай дўстликни исташмоқда?

1417

Қирғизистон делегацияси 1-октябрь куни дўстлик сафари билан Андижонга борди. Учрашув Ўзбекистоннинг чақируви билан бўлди. Икки ўлканинг муносабатларида бу учрашувнинг қандай аҳамияти бор?

1

Ўзбекистон ҳукумати икки ўлканинг муносабатларини қайта тиклаш мақсадида Қирғизистон делегациясини Андижонга чақирди. Делегация Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларининг ҳукумат вакиллари, ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) ва уч вилоятнинг маҳаллий ҳукумат вакилларидан тузилди.

Қирғизистондан борган делегацияни премьер-министрнинг ўринбосари Адхам Икромов ва Андижон вилоятининг ҳокими Шуҳратбек Абдурахманов кутиб олди.

Учрашувда икки ўлканинг ҳамкорлиги ва дўстлигини мустаҳкамлаш тўғрисида сўзлашилди.

«Бизнинг хушмуомала, дўстлик, қариндошлик муносабатларимиз мангу яхши бўлсин. […] Бугунги кун Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги муомалани мустаҳкамлашнинг бошланиши бўлиб қолади деб умид қиламан», — деган Абдурахмановнинг сўзини «Азаттык» ёзди.

Ташқи ишлар министрлигининг вакили Айимкан Кулукееванинг Kloop.kgга билдиришича, бу чегара масалаларига бағишланган Ўзбекистон президенти вафот этгандан кейинги Қирғизистон ҳукуматининг дастлабки сафари.

«Андижон шаҳрига бундай катта делегация 2013-йилнинг 3-апрелинда борган. Унда ҳозирги премьер-министр Жээнбеков раҳбарлик қилган», — деди у.

Андижонга саёҳат

14522448_1925598364334302_1168445340_o

Қирғизистон делегацияси Бобур номидаги истироҳат боғида ва музейида, Андижон давлат университетида, Андижон вокзалидаги реконструкциядан ўтган «Дўстлик уйида» бўлишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томон General Motors Uzbekistan автозаводини кўрсатиб, Ўзбекистондаги қирғиз диаспораси билан учрашув уюштирди.

Фарғона шаҳрининг яшовчиси Энахон Сидикова «Азаттык» радиосига билдиришича, минглаган одамлар мана шу кунни кутишган.

«Бизнинг ота-боболаримиз бир ариқдан сув ичишган, бир осмон остида яшашган, урф-одатимиз, маданиятимиз ҳам бир хил. […] Сўнги йилларда икки халқнинг муносабатлари совуб кетган эди, энди илиқ муносабат билан яшаш вақти келди. Келинглар, аввалги дўстлик муомалаларимизни қайта тиклаб, муносабатларимизни мустаҳкамлайлик», — деди у.

Ҳамкорлик меморандуми

2

Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати 3-октябрь куни билдиришича, Андижондаги икки томонлама учрашувда икки ўлканинг ҳамкорлиги тўғрисида меморандум имзоланди.

«Икки ўлканинг уч вилоятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга имзо қўйилди. Меморандумга Қирғизистон Республикасининг Ўш, Боткен, Жалолобод вилоятларининг ва Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг раҳбарлари имзо қўйишди», — деб ёзилади маълумотда.

Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати маълумотида чегарадош вилоятларнинг раҳбарлари, чегара ҳудуларидаги асосий масалалар тўғрисида сўзлашиш учун ҳар ойда учрашиб туришга келишишди.

Учрашувда Қирғизистон ҳам Ўзбекистон делегациясини Қирғизистонга чақирди.

Ўзбекистон премьер-министрининг ўрин босари Адхам Икромов икки томонлама шартнома кўплаган масалаларни маҳаллий ҳукумат билан ҳал қилишга йўл очади деб таъкидлади.

«Бизнинг орамиздаги ҳал қилинмаган масалалар жуда кўп эканлигини яширмай айтайлик. Секин-асталик билан биз муаммоларни ҳал қиламиз. Икки давлат ўртасидаги муамалани тикланишини Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам минглаган одамлар кутмоқда», — деди у.

Қирғизистоннинг биринчи вице-премьер-министри Мухаметкалий Абулгазиев, имзоланган меморандум ва дўстлик учрашуви икки ўлка фуқаролари ўртасидаги тушунмовчиликларга нуқта қўяди айтди.

«Бугун биз ўлкаларнинг бундан кейинги ҳамкорлиги тўғрисида очиқ сўзлашдик, чегарадош ҳудудларнинг муаммоларини ҳал қиламиз. […] Илиқ кутиб олиш — бу Ўзбекистон томоннинг дўстликка эишигини очганини билдиради, биз бунга жуда розимиз», — деди у.

«Азаттык» радиосининг билдиришича, чегарадаги чекловлар качон олиниши тўғрисида сўз бўлмаган.

Чегара хизматининг вакили Сажира Чоколоеванинг Kloop.kgга билдиришича, чеклов Қирғизистон фуқароларига қўйилган, уларга Ўзбекистонга кириш таъқиқланган.

«Икки ҳолатда чегарадан ўтса бўлади — Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга таъзия ёки тўга бориш учун телеграмма билан кира олишади ёки Ўзбекистон орқали бошқа ўлкага борса, чегарадан ўта олишади», — деди у.

Икки ўлка муносабатлари

3

Сиёсатчи Игорь Шестаков «Вечерний Бишкек» газетасига, Ислом Каримов вафотидан сўнг, икки ўлканинг муносабатлари яхшиланади деб сентябрь ойида айтганини билдирди.

«Бир қанча вақт ўтиб, янги ҳукумат икки томонлама ҳамкорликни жонлантириши мумкин, савло-иқтисодий алоқалар аҳамиятли. Кап чегарадош ҳудудлар тўғрисида бўлмоқда», — деди у.

«Спутник» маълумот агентлигига Эсен Шишкараев энди Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатлари ривожланиш йўлига тушади деб ёзган.

«Ўзбекистон томон муносабатларни қайта тиклашга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Янги ҳукумат ҳудудий маҳаллий ҳукуматга вилоятлар аро меморандумни имзолашга руҳсат бериб, янги қадамларни бошламоқда. Бу вақтгача қўшни ўлкадан биргина сўзни эшитар эдик: «Барчасини Тошкент ҳал қилади»», — деб ёзади.

Сиёсатчи Медет Тўлўгўновнинг Kloop.kgга билдиришича, Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг ҳамкорлиги ишга тушди деб айтишга ҳали эрта. Бу учрашувда энг асосий қаралган масала — бу чегара масалалари бўлди дейди.

Сиёсатчи Ўзбекистонда яқинда бўладиган президент сайловига тайёргарлик вақтида, президент вазифасини бажарувчи сиёсатга янги ўзгаришларни киритаётганини кўрсатиши керак бўлмоқда дейди.

«Бу воқеалар қандай бўлиб ўзгариши тушунарсиз. […] Ўлка сиёсий, иқтисодий томондан ҳам изоляциялаб олган. Ҳозирги президент вазифасини бажараётган киши ҳам ўша гуруҳнинг аъзоси бўлган. Қанчалик даражада ўзгариш бўлади — катта масала», — деди у.

Тўлўгўнов чегарадош ҳудудларнинг масалалари қанчалик даражада ҳал қилиниши ҳам топишмоқ деб қўшимча қилди.

«Сабаби чегара масалалари сиёсий томондан ҳам, техник томондан ҳам жуда қийинлашиб кетган, оддий дўстлик учрашуви билан ҳал бўлиши номаълум», — деди у.

Қийин вазият

4

Сўнги йилда Қирғизистон-Ўзбекистон муносабати икки марта кескинлашди. Иккисида ҳам можарога Орто-Токой (Косонсой) сув омбори сабаб бўлган. Сув омбори Қирғизистон ҳудудида жойлашган, бироқ унинг сувидан Ўзбекистон фойдаланиб, ўзларининг мутахассислари қарашади.

Ўзбекистонни бу сув омборига тобелигининг сабаби у СССР вақтида Ўзбекистоннинг маблағига қурилган.

Икки ўлка 2016-йилнинг март ойида БТР ва икки КамАЗ автомашиналарни чегарадош ҳудудга қўйган. Сабаби Ўзбекистон томон сув омборида таъмирлаш ишлари учун руҳсат сўраганда, Қирғизистон томон илтимосни инкор қилган. Техника ва ҳарбийлар чегарада саккиз кун туришган.

Биринчи кескин вазиятдан кейин Қирғизистон Орто-Токой сув омборини ва Ўзбекистон томонидан эксплуатацияланган инфраструктураларни давлат тасарруфига ўтказган.

Август ойида Ўзбекистон томон МИ-8 тик вертолёти билан етти милиция ҳодимини баҳсли ҳудуд саналган Унгар-Тоога қўйган. Бу воқеа 13-августда Олабуқа чегарасини бузиб ўтган Ўзбекистон милициясини қўлга олгандан кейин бўлган.

Ўзбекистон томон икки талаб қўйган — қўлга олинган милиция ҳодимини озод қилиш ва Орто-Токой сув омбори атрофидаги Қирғизистон постларини олиш. Қирғизистон ҳукумати қўлга олинган Ўзбекистон милициясини ўша куни кечда бўшатган.

Ўзбекистон милициялари 24-августда Унгар-Тоғдаги «Кербен» радиорелей станциясининг тўрт инженерини ушлаб кетишган.

Улар 9-сентябрда бўшатилиб, Ўзбекистон милициясининг ҳодимлари бир ойдан кейин Унгар-Тоғдан чиқиб кетган, бироқ Қирғизистон Орто-Токой сув омбори бўйича талабни бажарган эмас.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Азаттик, ҳукуматнинг матбуот хизмати