Филиппин президенти ўзини Гитлерга, гиёҳванд моддаларга тобеларни еврейларга қиёслади

818

Родриго Дутерте, Филиппиннинг гиёҳванд моддалар диллерлари билан гиёҳвад моддага тобе одамлар Гитлер яҳудийларни нима қилса, шундай муносабатда бўлишини билдирган. Гиёҳванд моддага қарши қонунни бузганларга нисбатан президент сиёсатини «ўлимнинг эскадрони» деб аташмоқда.

Давао шаҳрида ўтган конференцияда сўз олган Родриго Дутерте «келажак авлодлар учун», «филиппиннинг уч миллион гиёҳвандга тобе одамлари»га жазо беришини билдирган.    

«Германиянинг Гитлери бор эди, энди Филиппинда мен бўламан», — деди президент. Уни ҳозирдан гиёҳвандликка қарши қонунни бузган уч мингдан ортиқ кишининг ўлимида айблашмоқда.   Бутун жаҳон яҳудийлар конгрессининг президенти Рональд С. Лаудер Филиппинлик президентдан кечирим сўрашни талаб қилди.

«Президент Дутертенинг сўзлари ўжарлик, инсон умрини сақламаслик. Бу йирик ўлканинг демократия йўли билан сайланган лидери учун жуда ачинарли», — деди Лаудер.

Дутертенинг «ўлим эскадрони»

Дутерте ўлка фуқароларини гиёҳванд модда сотганларни ва унга тобе бўлганларни ўлдиришга очиқ чақирди. Президент жиноятчиларни ўлдирганларга медаль беришини айтди.

Филиппиннинг Rapler сайти берган маълумотга кўра, 10-69 ёшгача филиппинликларнинг 4,8 миллиони умрида бир марта бўлса ҳам гиёҳванд моддани истеъмол қилиб кўрган. Филиппинликларнинг 1,8 миллиони гиёҳванд моддага тобе.

Филиппинлик журналистларнинг билдиришича, 2016-йилнинг 1-июлидан бошлаб, сентябрь ойтгача «гиёҳванд моддага қарши урушда» 3500дан ортиқ одам қурбон бўлган. Уларнинг ичидан 1276и полиция операциялари вақтида қурбон бўлса, 2233 киши турмада ўлдирилган.

Родриго Дутерте Филиппин президенти бўлиб, 2016-йили сайланиб, ярим йил ичида жиноятчиликн  таг томири билан йўқ қилишга ваъда берган. Бу вақтгача у Давао шаҳрининг мэри бўлган. Халқаро ташкиолотларнинг қийин сиёсатига ва салбий назарига қарамай унинг Филиппиндаги рейтинги жуда юқори — 91 фоизга, ўлканинг иқтисоди эса 7 фоизга ўсган.

Родриго Дутерте цитаталарда

Ўзининг сайлов вақтидаги кампаниясида Дутерте 1989-йилдаги воқеалар тўғрисида сўз қилиб, Давао шаҳрининг мэри бўлган вақтда турмада қўзғолон бўлганини айтди. Қамоқда ўтирганлар турма назоратчилари ва миссионерларни гаровга олишган. Гаровга тушганларнинг бири австралиялик Жаклин Хэмилл бўлган экан. Ёш қиз зўравонлик қурбони бўлиб, охири ўлдирилган. Вафот этганларнинг жасадлари чиқарилиб, у Жаклинни кўриб, «америкалик актрисаларга ўхшаган чиройли экан» кейин «шунчалик чиройли экан, биринчиси мэр бўлиши керак эди» дебди. Кейинчалик у кечирим сўраб, аччиқ устида айтганини тушунтирган.

Президентлик лавозими учун беллашаётиб, Дутерте аёлларга бўлган тобелиги тўғрисида, икки турмуш ўртоғи ва икки жазмани бор эканлигини айтиб берган. У ўзининг аёлларга суяги йўқлигини, лекин аёллар учун ҳеч қачон давлат пулидан  сарфламаганини таъкидлади. «Агар сизларнинг президентинглар бўлишимни хоҳласангиз сизлар мен тўғримда барчасини билишинглар шарт», — деб ўзининг шахсий ҳаётини ошкор қилган.

Филиппинга 2015-йили Рим папаси Франциск келганда, Родриго Дутерте тирбандлик сабабли беш соат давомида меҳмонхонадан ҳаво майдонига етолмай қолган. Тирбандлик сабабини билгач Дутерте — «Папа, итнинг боласи, кет уйинга. Иккинчи келма»,  — дебди.

Халқ олдида сўзлаган гапларининг бирида, Дутерте, агар зарур бўлса, минг эмас, юз минг одамни ўлдиришга тайёр эканлигини айтган. «Мен уларнинг жасадларини Манил кўрфазига ташлатиб, кейин балиқлар еб роса семиради», — деген Филиппин президенти.

Президент Дутерте танқидни кўтаролмайди. Судсиз ўлдириш амали учун танқид қилган сенатор Лейла де Лимага Дутерте, халқ олдида ўзини осишини таклиф қилган. БМТ бош котибини телба деган. Филиппинлик президентнинг сиёсатини қийин деб ҳисоблаб, қўллов кўрсатмаган АҚШ президенти Барак Обамани ҳам «итнинг боласи» деган, бироқ кейин қайта кечирим сўраган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Telegraph