Евроосиё иқтисодий комиссияси Қозоғистондаги интернетнинг қимматлаши бўйича текширув олиб боради

852

Евроосиё иқтисодий комиссиясининг министри Нурлан Алдабергенов интернет трафикнинг қимматлашига боғлиқ текширув бошланишини билдирди.

24.kg агентлигининг ёзишича, Алдабергенов интернет-трафикнинг қимматлаши бўйича унинг идораси билан биргаликда Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиянинг ҳам монополияга қарши органлари иш олиб бораётганини айтган.

«Қимматлатишни ноқонуний деб айтишга ҳали эрта, текширувлар давом этмоқда. […] Айрим операторлар нарҳни кўтариб юбориши мумкин, балки бу бир нечта компанияларнинг ўзаро шартномаси асосида бўлгандир. Бу вазиятда гап картел ҳақида бўлмоқда ва бу учун  кескин тадбирлар кўрилади», — деди у.

Бундан ташқари Алдабергенов, операторлар бир хил рақобат қоидалари тўғрисида ва уни бузган ҳолларда жазолар қўлланилишини ҳам билишади деб айтди.

«Муаммони ҳал қилишга тўрт орган киришди. Юзага келган вазиятга кўра, жарима ҳам турли миқдорда бўлади. Агар компаниялар ўртасида тил бириктирилган бўлса, уларга нисбатан жиноий иш қўзғалади», — деди у.

Қирғизистоннинг монополияни йўлга солиш агентлигининг раҳбари  Болсунбек Казаков эса, муаммони ҳал қилишда уч давлатнинг тегишли органлари бир қарорга келиши аҳамиятга эга дейди.

«Интернетнинг қимматлашига боғлиқ масалани кўриб чиқиш учун 5-октябрь куни Олмотада Қирғизистон билан Қозоғистоннинг монополияга қарши ишхоналарининг иштирокида сўзлашув бўлади. 28-сентябрь куни Москвада уч томонлама учрашув бўлиб, унда ҳам мана шу масала кўриб чиқилади. Россия қандай босқич бўлса ҳам маъқул бўлишини айтди», — деди Казаков.

Алоқа операторлар ассоциацияси (АОА) 28-сентябрь куни Россиянинг Федерал монополияга қарши хизматига мурожаат қилишини айтган эди. Қозоғистонлик провайдерлар Россия томондан нарҳлар кўтарилгани учун транзитнинг баҳоси ортган деб айтган.

Бироқ Россиянинг монополияни йўлга солиш маҳкамасининг раҳбари Игорь Артемьев Россия компаниялари интернетни аввалги нархда сотаётганини билдирган — ўртача мбит/с учун $1.

«Трафикнинг нархлари арзонлаши мумкин, қимматлашига асос йўқ. Аксинча, жаҳон амалиётида алоқа сифатини яхшилашга ҳаракат қилинмоқда, агар кимдир нархни кўтараман деган бўлса, фойда топишига кафолат йўқ», — деган Россия Монополияга қарши Федерал агентлигининг раҳбар ўрин босари  Анатолий Голомолзин.

АОАнинг ижрочи директори Нурбек Абаскановнинг Kloop.kgга билдиришича, интернет-провайдерлар бу масалани ҳал қилишда Евроосиё комиссияга мурожаат қилишини айтган.

«Биз бу материалларни Россиянинг монополияга қарши агентлигига жўнатишимиз зарур, чуқур текширув олиб бориш керак. Бундан ташқари Ероосиё комиссияга ҳам юборамиз. Транспорт масалалари ҳал қилиниши керак», — деди у.

Абаскановнинг сўзларига кўра, 21-сентябрда Қозоғистон провайдерлари билан учрашув бўлган. Учрашувда 10 куннинг ичида Қозоғистон провайдерлари Қирғизистондаги интернет-трафик нарҳлари тўғрисидаги масалани бир томонлама ҳал қилиб беришлари бўйича келишишган.

«Бироқ, Қозоғистон провайдерлари ҳеч қандай ҳаракат қилмаган», — деди у.

Қозоғистон Қирғизистонга 2016-йилнинг август ойигача мбит/с $12-15 қиймтидаа сотишган. Ҳозир эса, Қозоғистон провайдерлари бу нархни мбит/с баҳосини $25-30гача кўтаришни режалаштиршмоқда. Бу Қирғизистоннинг интернетига таъсир қилиб, айрим операторлар тезликни пасайтириб, нархларни кўтарилиши бўйича маълумот бера бошлаган.

Муаллиф: Александра Титова