ИИМ Жунушалиевнинг истеъфоси ҳақидаги сўзларни "миш-миш ва провакация" деб атади

874

ИИМнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Ички ишлар министри Кашкар Жунушалиев куч органларининг ослоҳотига қарши бўлганлиги учун хизматдан кетиши тўғрисида билдирув қилмаган. Бу ҳақда маҳаллий газеталарнинг бири ёзган.

ИИМнинг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаевнинг Kloop.kgга билдиришича, Жунушалиевнинг хизматдан кетиши тўғрисида айтилган гап «ёлғон». Министрнинг кетиши тўғрисида қирғиз тилли «очиқ сиёсат плюс» газетаси ёзган.

«Бугун биз министрнинг кетиши тўғрисида аниқланмаган манбаага таяниб, ёзилган маълумотларни инкор қилиш бўйича билдирув тайёрладик. Бу нотўғри, у ишини давом эттиради ва ислоҳотларга қарши эмас», — деди у.

ИИМ министрнинг кетиши тўғрисидаги маълумотни «кофе қолдиғида фол очиш» қатори баҳолади.

«Кашкар Жунушалиевнинг кетиши тўғрисида тарқалган гаплар куч тизимининг шахсий таркибини ўзаро чалкашишга ва халк орасида хозирги минстрга ва ИИМга норозоликларни ярататишга бўлган ҳаракат . Хозир министрнинг истеъфоси учун ҳеч қандай асос йўқ », — деб билдирди ИИМнинг матбуот   хизмати.

Маҳкаманинг матбуот хизмати макола муолифини  душманларча  ва  купол тушунча беришда айблади. ИИМнинг малумотида , Жунушалиев күч органларидаги ислоҳотни қўлайди .

«Очик сиёсат плюс» газетасини ёзишича  , Жунушалиевнинг истеъфоси тўғрисидаги гаплар   «Ҳимоя кенгашида қаралган ИИМдаги ислоҳат » сабабли келиб чиққан.

«Бизга келган малумотлар буйича , Кашкар Жунушалиев ва  «атамекен”чи  Болот Шер билан муносабатлари яхши бўлганлиги сабабли, “атамекен”чи  унинг министр бўлишига  катта ҳисса қўшган. Шу сабабли Жунушалиевга  «лавозимни ташлаб кет» деб айтган бўлса керак», — деб газетадаги мақолани Gezitter.org сайти эълон қилган.

Нашр Жунушалиевнинг ўрнига ИИМнинг биринчи ўрин босари Суйун Умурзаков келиши керак деб ёзган.

Жунушалиев ички ишлар органларида 1981-йилдан бери  меҳнат қилиб келади, дастлаб , Фрунзе шаҳрининг ОИИБга батальон милицияси хизматига келган. Министрлик лавозимига 2016-йилнинг 2-июнь куни тайинланган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати