Сўнги вақтларда Қирғизистонда мухолифат кучларининг, сиёсатчиларнинг МХДХга нисбатан даъвоси кучайди. Махфий ёздириб олинган аудио, видео лавҳалар, унинг асосида мухолифатда юрган бир қатор одамларнинг қамалиши, вақтли ҳукуматнинг айрим аъзоларининг номи тилга олинган сўнгги воқеалар сиёсий қувғинлик мавзусилаги баҳсларга йўл очди.
Материалнинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган, мақола муаллифи Элеонора Бейшенбек қизи.
Махсус хизматга ўтган йили ноябрь ойидан буён Абдил Сегизбаев раҳбарлик қилган ва унгача бу маҳкамада бир йилга яқин биринчи ўрин босар бўлиб ишлаган. Собиқ президент Асқар Ақаевнинг матбуот котиби бўлган Абдил Сегизбаев ҳозирги давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг энг ишончли одамларидан бири саналади.
Абдил Сегизбаевнинг резюмаси А4 форматидаги саҳифанинг ярмидан ташкил топган. У 43 ёшда. 1996-йили Бишкекдаги Қирғиз қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган ва касби бўйича зиёли агроном. Меҳнат фаолиятини “Сорос-Кыргызстан” жамғармасидан бошлаган. 1995-2000-йиллари мазкур жамғармада “Оммавий ахборот воситаларин қўллаш” дастурининг, “Демократияни қўллаш” жамғармасининг координатори бўлган. 2000-2003-йиллари Швейцариянинг халқаро ҳамкорлик бўйича “Хельветас” ташкилотида ишлаган.
“Бир бол” партиясининг ижро комитетининг раиси Досали Эсеналиев Сегизбаев билан “Сорос-Кыргызстан” жамғармасида, ундан сўнг президент аппаратида бирга ишлаган. У Сегизбаев талаба вақтидаёқ бошқалардан фарқланиб, амалиётга келган ёшларнинг орасида ҳам ажралиб турганини айтиб берди:
— У вақтда талабалар ўзларини танитиш учун кўп ишларни бажаришган. Уюштириш томондан ҳам, компьютерни ўзлаштириш, одамлар билан тил топиша олиш томондан ҳам Абдилдада талабалик вақтидаёқ яхши сифатлар бор эди. Мана шу сифатлари сабабли талабалар орасидан танлаб олиниб, ишлаб кетган. Кейин олган тажрибаси сабабли бир қанча ривожлантириш лойиҳаларида ишлаган. Билим бериш, коммуникация йўналишида, касбий билим бериш тармоғида яхши ишларни амалга ошириб келган. Одамийлиги бор, қандай шароитда бўлса ҳам одамлар билан тил топиша олади, одамларни тинглай оладиган томони бор. Кейин президент аппаратида матбуот хизматида бирга ишладик. У юқоридаги сифатларини шу ерда ҳам кўрсатган. Бунга ўша вақтдаги журналистлар ҳам гувоҳ.
Абдил Сегизбаевни Асқар Ақаевнинг матбуот котиби хизматига ўша вақтдаги давлат котиби Осмонакун Ибраимов олиб келган экан. У ҳам Сегизбаев таниқли ёшларнинг бири бўлганини таъкидлади:
— Абдил Сегизбаевнинг ҳозир қандай бўлиб қолганини билмайман, сабаби алоқамиз йўқ. Бироқ ўша вақтда тўғри бўлган, маданиятли йигит эди. Инглиз тилини билган, билимли, умид уйғота олган, келажаги бор дейилган болаларнинг бири Абдил Сегизбаев эди. Кейин у Ақаевни сотмаган. Ҳеч кимни сотмаган. Мен билан ҳам тўғри муносабатда. Бироқ мен унинг ишига аралашиб, ҳеч нарса илтимос қилмаганман. Атамбаев ҳам мана шундай сифатлари учун Ақаев вақтида адолатли ишлагани учун ўзига яқинлаштирди шекилли. Бироқ мен ҳозирги ишига баҳо беролмайман.
«Компроматлар йиғиб, имзо тўплаб…»
Абдил Сегизбаев Асқар Ақаевнинг матбуот котиби бўлиб 2003-2005-йиллари ишлаган. 2005-йили март инқилоби вақтида Оқ уй олдида норозилик намойишига чиққанлар томонидан калтаклангани жамоатчиликка маълум.
Ўша вақтларда мухолифатда юрган сиёсатчи Азимбек Бекназаров Сегизбаевнинг матбуот котиби вақтидаги фаолиятини эслади. У Ақаевнинг президентлик муддатини узайтириш бўйича референдум ўтказишнинг, мухолифатга қарши компромат тўплашнинг бошида Сегизбаев турган деб ҳисоблайди:
— 2005-йили Асқар Ақаевнинг ваколатларини 2010-йилгача узайтириш бўйича имзо йиғила бошлаган. Ўша ҳужжатларнинг ҳаммаси ҳозир менда турибди. Шунда булар референдум ўтказамиз деган. Лойиҳа тайёр бўлган, имзо ҳам йиғилган эди. Бироқ революция бўлиб кетгандан кейин бу иш амалга ошмай қолган. Асқар Ақаевнинг кабинетидан олинган ҳужжатларда мухолифат тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни президентга Абдил Сегизбаев бериб турган. Ақаев номидан жамоатчиликка билдирувлар ҳам қилган. Ҳар ҳафтада Асқар Ақаев олдида катта папка турган. Унда Бекназаров, Отунбаева, Бакиев, қамоқда ётган Кулов нима иш қилаётганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган. Шуларнинг ҳаммасини Абдил Сегизбаев тўплаб, уюштириб турган. Ақаевнинг Атамбаевдан фарқи — ўзи билдирув ясамаган. Асосан Сегизбаев, Жанузаков, айрим ҳолларда Осмонакун Ибраимов ва Арабаев чиққан.
Халқаро ташкилотлардан махсус хизматга
Абдил Сегизбаев 2005-йили март инқилобидан кейин ҳокимиятга келган Қурманбек Бакиев вақтида юқори давлат лавозимларига келмаган ва ўзини сиёсий жараёнлардан узоқ тутган. Бир йилга яқин маҳаллий жамоатчиликни қўллаш бўйича “RDC-Элет” деб номлаган жамоат ташкилотида маслаҳатчи мутахассис бўлиб ишлаган. 2007-2009-йиллари АРИС ташкилотининг жамоатчилик билан алоқа бўлимига раҳбарлик қилган. Персоналларни бошқариш бўйича мутахассис бўлган.
Сегизбаев Алмазбек Атамбаев 2011-йили президент бўлиши билан унга маслаҳатчи бўлиб тайинланган. Бир йилдан кейин эса президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимига раҳбар бўлган. 2012-2014-йиллари қайта президент маслаҳатчиси бўлган.
У миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига 2014-йили келган ва раис ўринбосари даражасида миллий хавфсизликнинг вазиятларини муҳокама қилиш ва таҳлил қилиш хизматининг директори бўлган. Сегизбаев махсус хизматнинг раҳбари бўлиб, 2015-йили ноябрда тайинланган.
Жогорку Кенешнинг собиқ депутати, Ақаев жамоасида Сегизбаев билан бирга ишлаган Равшан Жээнбеков унинг ҳукуматдагиларга ёқиш сири тўғрисида қуйидагиларни айтди:
— У мустақил ташаббус кўтариб, қандайдир бир ноқонуний ишлардан бош тортган одам эмас эди. Унинг манна шу сифати касбий ўсишдаги муваффақиятига олиб келди. Сабаби бизнинг тизимда қанчалик товуш чиқармай юрсанг, хушомад қилсанг, айтганларнинг барчасини бажарсанг, шунда карьеранг яхши бўлади. Қандайдир бир масала бўйича ўз фикрингни айтсанг, унда сенда карьера бўлмайди.
Ўша вақтда махсус хизматга мухолифатчи маъносидаги кучлар кўп даъво айта бошлаган. Жамоат арбоби- сиёсатчи Эдил Байсалов ҳукумат уни қамоққа олиш бўйича МХДҚга бўйруқ берди деб билдирув ясади ва Абдил Сегизбаевнинг истеъфога кетишини талаб қилди. Жогорку Кенешдаги “Ата Мекен” фракциясининг раиси Ўмурбек Текебаев ҳам беш автомашина ортидан қолмай кузатиб юрганини, унинг ортида махсус хизмат турганини айтиб чиқди. Сегизбаев ўзи бундай даъволарга жавоб бермаган.
Унинг биринчи ўрин босари Дуйшўнбек Чоткараев бугун парламентнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламенти бўйича комитетида МХДҚга нисбатан айтилган даъволарни инкор қилди.
Чоткараевнинг айтишича, МХДҚнинг куну тун «Ата Мекен» лидерининг ортига тушиш нияти йўқ ва бундай қилмайди ҳам. У махсус хизматнинг бундан кўра аҳамиятли ишлари борлиги ва уни кузатувга олиш учун техникаси ҳам етмаслигини қўшимча қилди.
Шунингдек, МХДҚ ўзбеклар жамиятининг айрим вакилларини, унинг ичида 2010-йили жиноий иш қўзғалиб, қочиб юрган лидерларини ўз томонига тортиб, вақтли ҳукуматга қарши қайрамоқда деган сўзларни ҳам инкор қилди.
Текебаева ва Байсаловнинг айтганларини Чоткараев МХДҚга лой чаплаш ҳаракати қатори баҳолади.