Байсалов «МҲДҚ томонидан компромат излашни» текширишни талаб қилди

854

Собиқ -президент Роза Отунбаевани аппарат раҳабари бўлиб турган Эдиль Байсалов МҲДҚнинг рахбарини истеъфога чиқишини талаб қилди. У билдирувни Қирғизистон махсус хизматлари вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларига «компромат излаётганини» «Фергана» ёзиб чиққандан кейин атди.

Байсалов «Фергана»нинг ёзганлари бўйича текширув олиб бориш кераклигини айтди. Нашр 19 сентябрь куни Қирғизистон махсус хизматлари Отунбаевага ва вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларига нисбатан «компромат излаётганини» ёзиб чиққан эди.

Отунбаева администрациясининг собиқ раҳбари агар «Фергана"нинг ёзганлари тасдиқланса, МҲДҚга раҳбарлик қилган Абдил Сегизбаев истъфога кетиши кераклигини билдирди. Ўша вақтда у ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига нисбатан "Фергана"га кўпроқ ишонишини айтди.

«Мен давлат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ишонмайман.Ҳозир турмалар сиёсий тутқунларга тўлган вақти. Бундай кўриниш биринчи президент вақтида ҳам, иккинчи президент вақтида ҳам бўлмаган», — деди у.

Байсалов «Фергана» ёзганларини «аёвсиз» деб атади. Сиёсатчининг сўзларига қараганда, сўнги вақтларда уни ушлаб кетиш бўйича маълумотлар тарқала бошлаган.

«Мени ушлаб кетгандан кейин вақтли ҳукуматнинг барча аъзоларига нисбатан текширув ишлари бошланади. У (президент Алмазбек Атамбаев) танқидий кўз билан қараганларнинг барчасини текшириши аниқ», — деди Байсалов.

2010 йилдан 2011 йилгача ўлкани бошқариб турган Роза Отунбаева махсус хизматлар томонидан унга нисбатан «компромат излаш» бўйича «Фергана» тарқатган маълумотга ҳеч қандай жавоб айтмаган.

«Компромат излаш»

Қирғизистон махсус хизматлари Ўзбекистон ва Қирғизистонда вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларига нисбатан «компромат излаётганлиги» тўғрисида «Фергана» ёзиб чиққан.

Нашрнинг маълумотига кўар, МҲДҚ ходимлари «Қирғизистон жанубида экстремизм ва сепаратизмда айбланган ўзбеклар жамиятининг лидерлари» билан сентябрь ойининг бошида Тошкентда учрашишган.

Маълумотга кўра, МҲДҚ ўзбеклар жамиятига «2010 йилнинг июнь ойида Роза Отунбаеванинг кўрсатмаси бўйича миллатлар аро келишмовчиликларни уюштирганмиз» деган билдирув билан видео мурожаат ясаш кераклигини айтган.

МҲДҚнинг таклифига ўзбеклар жамияти қандай жавоб бергани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ деб ёзади «Фергана».

Нашрнинг версиясида МҲДҚнинг бу ҳаракати Қирғизистон Конституциясини ўзгартиришга қарши бўлаётган сиёсатчилардан Атамбаевнинг «ўч олиши» қатори баҳоланмоқда.

Конституцияни ўзгартириш бўйича тортишувлар

Атамбаев Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши ўйин қилаётган вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларига нисбатан танқидларини айта бошлаган. Бироқ 2010 йилдаги инқилобдан кейин бу ҳукумат таркибига ўзи ҳам кирган.

Ислоҳотга қарши турганлар орасида — собиқ президент Роза Отунбаева, вақтли ҳукуматнинг собиқ министрлари ва ҳозирги Конституциянинг муаллифи Ўмурбек Текебаев ҳам бор.

Уларнинг фикрига кўра, президент томонидан таклиф қилинаётган ўзгартириш парламентни кузатувдан чиқариб, суд ҳукуматининг ҳуқуқий ваколатини чеклаб, премьер-министрнинг ҳуқуқий ваколатларини кучайтиради.

Атамбаев ва унинг тарафдошлари аксинча, янги конституция ҳукуматни узурпация қилишдан сақлайди деб айтмоқда.

Танқид қилганларга жавоб қатори 2010 йили вақтли ҳукуматнинг ёрдами билан Қирғизистондан чиқиб кетишга улгурган Қодиржон Ботировнинг иши бўйича тергов бошланган. У Қирғизистон жанубида миллатлар аро келишмовчиликларни уюштирган деб «сепаратизмда» айбланган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: "Азаттык"