Steel Drake усули билан таниқли бўлган дизайнер Олег Ермаков тез қувватланувчи батарейкани ўйлаб топди. Унинг сўзларига кўра, 10-30 сонияда қувватланади. Ҳозирда дизайнер 20-30 минг доллар миқдоридаги сармояни изламоқда. Ермаков кўп йиллар давомида кимёвий моддаларни қидириб, бир дақиқада қувватланувчи аккумуляторни ўйлаб топган. У бу лойиҳани тарқатиш учун 30 минг доллар миқдорида маблағ кераклигини билдирди.
Ўз ихтиросини Ермаков Gyrasphere деб атади. Бу аккумуляторнинг таркибида ҳеч қандай зарарли моддалар йўқ, литий-ион асосида ясалган батареялардан фарқланиб, уни эгиб ёки очса бўлади.
«Ҳеч қандай 40 дақиқа ёки бир соат кутишнинг кераги йўқ. Ишлаб чиқилган батарея ва махсус тузилиш умумий фойдаланишга берадиган мега-фойдали ихтиро. 30 сония ичида қувватлантириб олса бўлади»,-деди у.
Ермаков ишлаб чиққан ихтироси таркиби тўғрисида сўзлаб беришдан бош тортди. Дизайнер бошқа ихтирочилар оммага тарқатиб юборишини эсга олди.
«Буни ўйлаб топиш осон бўлмади. Уйқусиз тунларда кимёвий моддаларга заҳарланган вақтларим ҳам бўлди»,-дейди дизайнер.
Ермаковнинг билдиришича, унинг лойиҳаси устида ишлайдиган гуруҳ ҳам ишга тайёр.
«Бу лойиҳа Қирғизистонда ва дунёда амалга оширилаётган лойиҳалардан фарқланиб, жуда ҳам таваккалли. Сабаби, бу илмий фаолият, илмда доимо 90 фоиз таваккал бўлади. Шунинг учун 20-30 минг доллар маблағ керак, бу пул билан бир йил ичида ўйланган мақсадга етса бўлади. Сармоя келгандан сўнг ўйлаб топилган батареяни бир йил ичида махсус тузилишда ишлаб чиқаришга эришамиз»,-деди у.
Ермаков болалигидан ихтиролар билан шуғулланиб, энергия берувчи нарсани ўйлаб топишни мақсад қилган.
«Бу нарса ухласам тушимга кирарди. Сўнги йилларда бу мавзуга аҳамият бера бошладим. Уйда турли изланишларни амалга оширдим. Турли алоқалар, элементлар, материаллар. Литий-ион батареяларнинг ўрнини босган оддий тузилишни топишга ҳаракат қилганман. Охири ҳаёлимдагини ўйлаб топдим»,-деди у.
Ермаков — Steel Drake номи билан таниқли бўлган қирғизистонлик дизайнер. У 2014-йили iPhone 8 смартфонининг концептини ясаш билан танилган. Унинг ясаган ишлари орасида Audi RSD, Mercedes, Opel ва Mitsubishi автомашиналарининг концептлари ҳам бор.
Digital Trends сайтининг маълумотига кўра, StoreDot стартабининг исроиллик инженерлари 30 сонияда қувватланувчи смартфон батареясини 2014 йили ўйлаб топишган.
Улар «биологик» моддаларга асосланган ва органик «пептидлардан» ясалган StoreDot аккумуляторни ясашган. Булар одам танасида физиологик тартибни йўлга солиб туради.
Бир йилдан кейин улар ўзларининг Nanodot ускунасини чиқаришган. Бу тузилиш биринчи биоорганик нанокристалл бўлиб қолди. Шундан сўнг StoreDot компанияси 900 мA/ч ўлчамидаги аккумулятор прототиби iPhone 5S смартфон батареясини 30 сонияда хавфсиз қувватлай олишини эълон қилишган.
Муаллиф: Александра Титова