Надия Мурад Бази Таха Ислом давлатининг асирлигида кўп азобларни бошдан ўтказган. Энди эса БМТнинг ихтиёрий элчиси. Надия БМТда қўлликни бошидан ўтказган одамларнинг қадр-қиммати бўйича иш олиб боради.
Надия Мурад Бази Таханинг БМТнинг ихтиёрий элчиси бўлиб тайинланганини Time журнали билдирган.
"Ислом давлати"нинг асирлигидан озод қилингандан сўнг, Надия қулликда қолган минглаб аёлларни озод этиш билан шуғулланган. У дунё бўйлаб маърузалар ўқиб, давлат раҳбарлари билан учрашиб, қуллик бозоридаги вазият тўғрисида маълумот берган. БМТнинг элчиси хизматида 23 ёшдаги язид қизи одам сотиш масаласи билан шуғулланади.
Ўзининг амалга оширган ишлари учун Надия Мурад Бази Таха 2016-йилнинг апрель ойида Time журнали аниқлаган дунёнинг 100 таъсирли одамларининг қаторига кирган.
Надия Мурад Бази Таха "Ислом давлати"нинг асирлигига 2014 йили тушган. Унда "Ислом давлати" Сижарда куртларнинг ҳудудига бостириб киришган. Язид қизи жинсий қулликка учраб, юзлаган ўлимларга гувоҳ бўлган. Уни қул қатори қўлдан-қўлга сотишган.
Сижарда 5 минга яқин язидлар қирилган, тирик қолган 50 минга яқини тоғларга яширинган. БМТ "Ислом давлати"ни Сурия ва Ироқ ҳудудларида яшаган курт — язидларни геноцид қилишда айблаган.
ИШИД — бир қатор ўлкаларда, унинг ичидан Қирғизистонда ҳам экстремистик гуруҳ қатори танилган. Ислом давлати Сурия билан Ироқ ҳудудида «ҳалифалик тузиш» мақсади билан уруш ҳаракатларини олиб бормоқда. Бу гуруҳ ўзининг душманларига нисбатан шафқатсизлиги билан танилган.
Надия Мурад ва унинг Софико Шеварнадзе билан суҳбати
Муаллиф: Айдай Иргебаева
Сурат: Kirsten Luce/TIME