Оғир юк машинаси билан енгил автомобиль Бишкек-Ўш йўлида тўқнашиб, беш оадм, унинг ичида икки нафар ёш бола ҳалок бўлган. Етти киши касалхонага етказилган. ФҲМ хабарига кўра, ҳалокатнинг келиб чиқиши тезликнинг юқорилаши бўлиши мумкин.
Йўл ҳалокати натижасида Бишкек-Ўш автойўлида беш одам ҳалок бўлиб, етти нафари касалхонага етказилган. Вафот этганларнинг орасида икки ёш бола, икки аёл ва бир эркак киши бўлган.
Воқеа Бишкек-Ўш йўлининг 378 километрида, Қоракўл шаҳри ҳудудида 13-сентябрда содир бўлган. «Тойота Эстима» билан «Хово» юк машинаси тўқнашган.
Жанубий ҳудуд бўйича ФҲМнинг матбуот маркази ходими Мухаммед Сваровнинг Kloop.kgга билдиришича, воқеа сабаблари Жалолобод област Патрул милиция бош бошқармасининг ходимлари томонидан текширилмоқда.
«Ҳалокат сабаби “Тойота” ҳайдовчисининг тезликни юқорилатгани бўлиши мумкин. У машинани бошқаролмай, “Хово” билан тўқнашган. Енгил автомашина йўлдан чиқиб, ағдарилиб бир неча марта айланиб кетган», — деди у.
Сваров маълумотига кўра, фалокатга 14 одам учраган, уларнинг беш нафари воқеа бўлган жойда ҳалок бўлган, қолган еттиси турли даражада жароҳатланган.
«Йўлдан ўтаётган машиналар билан уч нафарини Қоракўл шаҳар касалхонасига етказишган. Тўрт нафарини эса шаҳар касалхонасига воқеа жойга келган патрул милицияси ходимлари олиб боришган», — деди у.
Йўл ҳалокатида вафот этганлар:
— Атабек қизи Айгерим , 2000-йили туғилган;
— Эсенов Батий Эркинович, 2007-й.т.;
— Эсенова Айжан Эркиновна, 22-май 2016-й.т.;
— Полотова Асель Манасбековна, 1981-й.т.;
— Кипчакбаев Эркин Эсенович, милиция капитани, Қорасув РИИБнинг участка нозири.
Жабрланганлар бўйича маълумотлар аниқланмоқда. «Хово» юк машинасида бўлган икки одам жабрланган эмас.
Муаллиф: Александра Титова
Сурат: АКИпресс