Хиллари Клинтонга пневмония ташхисини қўйишди

1080

АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтонга шифокорлар пневмония, ўпканинг сезгениши ташхисини қўйишди. Унинг бундай касаллиги бор эканлиги тўғрисида 2001-йилнинг 11-сентябридаги террористик актида қурбон бўлганларни хотирлашга бағишланган маросим вақтида Клинтон ўзини ёмон ҳис қилиб, маросимдан кетиб қолгандан кейин маълум бўлган.

Демократия партиясининг номидан АҚШ   президентлигига номзод Хиллари Клинтон ўпка касаллиги сабабли даволанмоқда. Бу ҳақда унинг шифокори Лайза Бэрдэк билдирди.

Жаҳон савдо марказида 11-сентябрь куни ўтган террор актининг йиллигига бағишланган мотам маросимид Клинтон ўзини ёмон ҳис қилиб, қурбон бўлганларни хотирлаш маросимидан кетиб қолган.

Клинтон ўзини ёмон ҳис қилган вақтда ёрдамчилари унга автомашинага етишига ва ўтиришига ёрдам бераётгандаги видео кўриниб туради.

«Рейтер» маълум қилишича, Бэрдэк бу вақтгача Клинтон аллергия чақирган йўталдан жабрланаётганини эълон қилган. Шу сабабли 9-сентябрда Клинтонни тиббий текширувдан ўтказиб, пневмония бор эканлигини аниқлашган. «Унга дори -дармонларни ёзиб бериб, дам  олишни ва иш вақтини алмаштиришни таклиф қилишди. бугун эрталабки маросимда унинг танаси исиб, қурғай бошлаган. Мен ҳозир текшириб чиқдим — у тезда соғайиб кетади», — деб ёзган у.

Би-би-сининг маълумотига кўра, Клинтон касаллиги сабабли ўзининг Лос-Анжелесга, Калифорнияга ва Сан-Францискога бўлган сафарини тўхтатган.

Клинтоннинг асосий рақиби — республика партияси номидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп бир неча марта уни «руҳий ва жисмоний чидаминг йўқ» деб айблаб келган.

СNNнинг хабар беришича, Трамп 29-августда Клинтондан касаллик ҳақида батафсил маълумот беришни талаб қилган. Трамп ўзининг соғлиги тўғрисида маълумот беришга тайёр эканлигини айтган.

Клинтон 2012-йилнинг декабрида мияси чайқалиб, кейин унинг қон-томирларида қон уюлиб қолгани аниқланган. кейинги йилнинг июль ойида эса Клинтоннинг шифокорлари уюган қон жарроҳлик йўли орқали олингандан сўнг тўли қсоғайади деб билдирган. Ўша вақтда Клинтон сайлов штабининг вакиллари Трампни 68 ёшдаги Клинтоннинг соғлиги тўғрисида миш-миш тарқатишда айблашган. Ҳозир Трамп ўзи 70 ёшда.

Муаллиф: Александра Титова