МХДҚ: Хитой элчихонасидаги теракт "уйғур террор гуруҳлари"нинг буюртмаси билан ишга оширилган

851

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг маълум қилишича, 30 августда Хитой элчихонасида теракт уюштирган жангари-худкушнинг турар манзили аниқланди. Уни “Шарқий Туркистоннинг ислом харакати” террор ташкилотининг аъзоси 1983 йили туғилган Зори Халилов уюштирган.

МХДҚнинг матбуот хизматидан билдирилишича, текширув давомида 30 августда Хитой элчихонасига терактни уюштирган ҳамда амалга оширганларнинг манзили аниқланган.

Идоранинг маълумоти бўйича, теракни амалга оширган худкушни “Шарқий Туркистоннинг ислом харакати” террор ташкилотининг аъзоси, паспортига кўра Тожикистон фуқароси 1983 йилда туғилган Зоир Халилов бўлиб чиққан.

МХДҚнинг тергов бошқармалиги “Терроризм” ҳамда “Ўқ отувчи қуролларни, ўқ-дориларни, портловчи модда тизимларини ноқонуний олиш, бериш, ўтказиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш” моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Тергов давомида, шунингдек, терактнинг буюртмачилари ҳозирда “Жабҳат ан Нусра” террор ташкилоти билан алоқадор бўлган Суриядаги террор гуруҳи экани аниқланган.

МҲДҚ хабарига кўра, террор актини суриялик террористлар молиялаштириб, Қирғизистондаги  “Жамоат Тавхид ва Жиход» (ЖТЖ) ташкилоти ишга оширган. Ўш шаҳар судининг қарори билан мазкур ташкилот 2016 йилнинг мартида террор гуруҳи деб аниқланган.

ЖТЖни етакчисининг шаҳси текширувлар натижасида аниқланган. Мазкур ташкилотнинг раҳбари Қирғизистон фуқароси Қорасув районига қарашли Қашқар Қишлоқнинг яшовчиси 1971 йили туғилган Сирожиддин Мухтаров бўлиб чиққан. Ҳозирда у халқаро қидирувда.

Мухтаров Қирғизистондаги терактни ишга оширувчининг мувофиқлаштирувчиси бўлган, деб ҳисоблайди МҲДҚ. Бу учун Мухтароқ ЖТЖнинг аъзоси, Туркияда юрган Жалолобод вилоятига қарашли Сузоқ районининг турғуни Бурханидин Жантораевни жалб қилган.

МХДҚ маълумотича, 6 сентябрда тўққиз кишидан иборат жавобгарлар гуруҳи аниқланган.

Бу иш бўйича хорижий хамкорларга кўрсатилган шазсларни қўлга олиб, Қирғизистонга ўтказиб бериш бўйича мурожаат қилинган.

Террорчи-худкуш “Митцубиси Делика” автомобили билан Хитой элчихонасининг дарвозасини бузиб кириб, “катта қуватдаги” портловчи моддани портлатган.

Натижада уч киши жабрланиб, ўрта даражадаги жароҳат билан касалхонага етказилган. Бундан ташқари бино билан унинг яқинидаги қурулишлар зарар кўрган.

Муаллиф: Александра Титова