Қирғиз фильми Монреаль фестивалида совринга эга бўлди

867

Қирғизистон режиссёрларининг тўлиқ метражли «Отанинг васияти» фильми Монреалдаги «Олтин меридиан» кинофестивалнинг «бадиий фильм» категориясида бош совринни олди.

Соврин топшириш Канаданинг Монреаль шаҳрида 5-сентябрда бўлиб ўтди. Қирғизистонликлар «Олтин меридиан» мукофотига ва 50 минг АҚШ долларига эга бўлишди.

Фильм режиссёри Дастан Жапар ўғли Kloop.kgга сўзлашича, фильмнинг бош қаҳрамони чет ўлкадан ўз юрти Қирғизистонга вафот этган отасининг қарзларини тўлаш учун қайтиб келади.

Кинода ота-онаси билан АҚШда 15 йил яшаб, кейин Қирғизистонга келган ёш йигиғ тўғрисида айтилади. У ўзи туғилиб ўсган қишлоққа Америкада вафот этган отасининг сўнги васияти бўлган қарзларини тўлаш учун келади.

Қирғизистонга келганда у уйига ва чорваси қаровсиз қолганини, отасининг укаси ва қариндошлари туғилиб ўсган қишлоғини ташлаб кетганини кўради. Бош қаҳрамон қаровсиз қолган уйни қайта тиклаб, отасининг қарзларини тўлайди. Бир вақтда отасининг ўрнига турмада ўтириб чиққан иниси пайдо бўлади. Бу учрашув асосий саволга жавоб бериши керак — отаси ўзи ҳақиқатда бош қаҳрамонга нимани васият қилиб кетган.

Bezymyannyj1

Фильм продюсери Талантбек Тўлўбеков «Кабар» нашрига билдиришича, Монреаль кинофестивалида иштирок этиш — бу «қирғиз киносининг эришган ютуғи». Бу кинофестиваль юқори «А» класига эга.

"Отанинг васияти" (Атанын керээзи)нинг оператори Акжол Бекболотов Kloop.kgга маълум қилишича, фестивалда иштирок этиш учун дунёнинг турли давлатларидан аризалар тушади.

«Монреаль фестивалида иштирок этиш учун 3000дан ортиқ фильм юборилади, уларнинг ичидан тахминан 30и гина танлаб олинади», — деди у.

Фильмни "Умут" ёшлар кино форумида кўриш мумкин. Форум Бишкекда 2016-йилнинг 28-31-октябрида бўлиб ўтади.

Bezymyannyj4

Халқаро монреаль кинофестивали — Канаданинг энг эски кинофестивалларининг бири. Бундан ташқари фестиваль Шимолий Америкадаги Кинопродюсерлар ассоциациясининг халқаро федерацияси (FIAPF) томонидан аккредитациядан ўтган жарыш кинофестивали бўлиб саналади.

Кинофестивалнинг мақсади — маданий хилма-хилликни ва ўлкалар аро түшүнүүчүлүктү қўллаш.

2015-йили кинофестивалда Қирғизистон режиссёри Дальмира Тулепбергенованинг "Асман алдында" фильми иштирок этган эди. Фильм «Ҳакамлар алоҳида муҳокама қилган» дипломига эга бўлган.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Ханзаада Нурадилова