Ўзбекистон Қирғизистоннинг чегарасига яқин жойлашган ҳудудда ўқувларни ўтказмоқда, Унгар-Тоғ ҳамон Ўзбекистон куч тизимларининг назоратида, қўлга олинган Қирғизистон инженерлари ҳозирча бўшатилмади. Чегарага яқин жойлашган ҳудуддаги вазият тўғрисида яна нималар маълум?
Ўзбекистон Қирғизистоннинг чегарасига яқин жойлашган ҳудудда ўқув машғулотларини ўтказмоқда. Бу эса маҳаллий аҳолининг хавотирига сабаб бўлди. Бу ҳақда НТС телеканали кечки дастурларида билдирди. Каравон шаҳрининг депутати Эргешали Озокеевнинг телеканалга билдиришича, осмонда Ўзбекистон вертолётлари тинимсиз учиб, Унгар-Тоққа ўрнатилган. прожекторлар Қирғизистон ҳудудини ёритиб кўрсатган.
Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, ўзбекистон ҳарбий ўқувларни ўтказиш олдидан маълум қилган ва ҳеч қандай техника чегарани бузган эмас. «Бу режавий тадбир, хавотирга ўрин йўқ», — деди чегара хизматининг вакили Сажира Чоколоева.
Қирғизистон инженерларини бўшатиш бўйича сўзлашувлар тўхтатилди. Сабаби Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ўлими сабабли уч кунлик мотам эълон қилинган. Қирғизистон премьер-министри Сооронбай Жээнбеков ўзининг ўзбек ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан чегарадаги вазият ва ушлаб кетилган қирғизистонликларни бўшатиш бўйича сўзлашган. Қирғизистон ҳукумати берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон томон «чегара масалаларини ҳал қилишган бел боғлаган».
«Кербен» радиорелей станциясининг тўрт ходими 24-августда ушланган. Уларни Ўзбекистон ҳудудида «ноқонуний» юрибди деб қамаб қўйишган. Улар — Урманов, Бердалиев, Ташматов ва Усупбаев номли инженерлар — ҳамон Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон РИИБда ушлаб турилибди. Чегара ишлари бўйича вице-премьер-министр Жениш Разаковнинг билдиришича, қирғизистонликларнинг қамалиши ноқонуний ва ўзбекистон томон қирғизистонликларга адвокатлар гуруҳини қўйиб юбормаяпти. Қирғизистон инженерларни ушлаб кетгандан кейин одам ўғирлаш бўйича жиноий иш қўзғалган эди.
Унгар-Тоғ бўйича тортишув баҳсли ҳудудга 22-август куни етти нафар Ўзбекистон милиционери тушурилгандан буён давом этмоқда. Шундан бери вазият ўзгармади — тоғ ҳозиргача Ўзбекистон куч тизимлари назоратида. Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, тоғда Ўзбекистон милиционерларининг сони 20гача кўпайган. Тоққа вақти-вақти билан Ўзбекистоннинг вертолётлари қўниб, озиқ-овқат ва навбат алмаштирганларни олиб келиб турибди.
Муаллиф: Айдай Иргебаева