Футбол: Қирғизистон Филиппиндан 1:2 ҳисобида енгилди

819

Футбол бўйича Қирғизистон жамоаси филиппин жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисобида ютқазди.

Ҳисобни ўйиннинг 43-дақиқасида филиппинликлар очишди. Меҳмонлар қирғизистонликлар дарвозасига яқин жойдан уларга қарши қоида бузишга улгиришди. Муваффақиятли амалга оширилган жарима тўпидан кейин филиппинлик ярим ҳимоячи Кевин Ингресо тўппа-тўғри дарвоза томон зарба урди. Қирғизистон терма жамоасининг дарвозабони Валерий Кашуба ҳеч ёрдам бера олмади.

Ўйиннинг 53 дақиқасида филиппинликлар иккинчи голни киритиб, ўзларининг кайфиятларини кўтаришди. Бу сафар ярим ҳимоячи Мисагх Бахадоран томонидан амалга оширилди.

Ҳисобни ўзгартириш бўйича қирғизистонликларнинг ҳаракати ўнгидан келиб, 60-дақиқада ҳужумчи Виталий Люкс дарвозабонни алдаб ўтиб гол киритди.

Ўйиннинг иккинчи қисмида қирғизистонлик футболчилар хавфли вазиятларни амалга ошириб, бироқ кўплаб имкониятларни қўлдан бой беришди. Ўйиннинг сўнги дақиқаларида қирғизистонликлар рақибларига жарима майдонидан пенальтига етишишди. Филиппинликлар Фархад Мусабековни чолиб йиқитди. Бироқ жавобгарликни олган Валерий Кичин дарвозабон Нил Этериджни алдай олмади.

Ўйин 2:1 ҳисобида филиппинликлар фойдасига ҳал бўлди.

Дўлўн Ўмүрзаков номидаги стадионга терма жамоани қўллаш учун 11 минг мухлис келди. Ўйин олдидан жамоанинг кўп йиллик сардори Талант Самсалиев жамоа билан хайрлашди. Ўйин имконияти чекланган болаларнинг хуқуқини ҳимоя қилишга бағишланган.

Муаллиф: Каминат Имирханова