“Уй қуришни истаймиз”. Қирғизистонликлар қандай қилиб Кўчманчилар ўйинларидан даромад қилишмоқда

1187

Исссиқ кўл соҳилида бўлаётган жаҳон кўчманчилар ўйини — бу оддийгина спорт мусобақаси ва сайёҳлар билан маҳаллий яшовчиларнинг кўнгил очишлари учунгина эмас, айрим қирғизистонликларнинг қўшимча маблағ топиш усули ҳамдир.

Махсус кўчманчилар ўйинлари учун қурилган от майдонининг атрофида, Чолпон-Ота шаҳрининг атрофида маҳаллий тадбиркорларнинг жонланиши доим сезилиб туради. Агар бу ўйинлар шаҳрига бу қадар эътибор берилмаганда эди, шунчаки хорижликлар билан милициянинг кўплигидан бошқа нарса бўлмас эди, бу ерда эса ҳар қадамда меҳмонларни овқатланишга ёки ўз буюмларини баҳолашга чақиришади.

От майдони ҳудудида фуд-корт уюштирилган — катта бўлмаган жойларда ўйин меҳмонларига таомлар тайёрланади. Бу ердан қирғиз, дунган ва хитой ошхонаси таомларини топса бўлади, шокалад, ичимликлар ва музқаймоқларни ҳам сотиб олса бўлади.

1

Мурат Иманалиев шу кунлари яқин жойлашган Бостери қишлоғида кафеда ишлайди. Бу ерга кафе эгаси кичик филиалини очган.

«Ҳаридорлар етарли, сабаби от майдонига киришни хоҳлаганлар кўп. Унга 10 минг одам сиғади, агар яна 20 минглик сиғса унда яна ҳам яхши бўларди. Шунинг учун савдо яхши бўляпти», — деди Иманалиев.

2

Урмат Майрамбек ўғли бу ерда «Бал Аяз» музқаймоғини сотади. Унинг мзқаймоқлари турини шокалад, мевалардан ясалганларигина эмас, қимиз, қурут ёки талқон таъмли «этномузқаймоқлар» ҳам тўлдиради.

3

Бу ерга келиш учун «Бал Аяз» ишхонаси апрель ойида Қирғизистон ҳукумати ва ўйин котибияти билан сўзлашувлар олиб борган. Фирма маҳсулотларига қизиқувчилар ортиб, этномузқаймоқ деган ном кўчманчилар мавзусига мос келган.

«Бизнинг маҳсулотларга чет ўлкаликларнинг қизиқиши ортди. Масалан, Европада, саримсоқ ёки чили тамли музқаймоқлар сотилади — улар учун бу одат бўлиб қолган. Қимиз, талқон, қурут таъмли музқаймоқлар — янгилик. Бироқ бу ердан тушган маблағ бошқа биз иштирок этган тадбирлардан ёки фестиваллардан унчали фарқ қилмайди», — деб айтди Майрамбек ўғли.

Фуд-кортнинг қоқ марказида саксофон овози янграйди. Эклектикали репертуар — Қирғизистон гимнидан бошлаб, классик ва ретро-хитлар ва «О, боже, какой мужчина!» қўшиқлари янграб туради.

http://

Мусиқачи Эркин Керимбаев бу кунлари Бишкекнинг ресторанларида фортепианода, саксофонда ижро қилса, бу ўйин давомида от майдони ёнида пул топишга қарор қилган.

4

Чет ўлкаликлар ва маҳаллий яшовчилар вақти-вақти билан унинг ёнида тўхтаб қизиқиб тинглашмоқда. Айримлари буюртма берса, айримлари рақс тушишмоқда. Саксофон қутисида бир қанча 20 сомликлар ва тангалар кўриниб турибди.

Бу кўчманчилар ўйинларидан кўча мусиқачисидан қанча пул топасан деган саволга Керимбаев «тижоратнинг яширин сири» деб жавоб беради.

«Одамлар кўнгли тор ва бошқаларни кўра олишмайдиган бўлишади», — деб тушунтиради у.

Унинг ёнида Бишкекдан келган қирғиз тили ўқитувчиси Махабат Осмонбекова миллий бош кийимларни ва кичик ясалма жундан тайёрланган бўз уйларни сотиб ўтиради. Унинг сўзларига кўра, кўчманчилар ўйинларида иккинчи марта савдо қилмоқда. 2014 йилдаги биринчи ўйинда ҳам бош кийимларни сотган.

5

«Биз бу савдо қилувчи ўринга 10 минг сом тўладик. Ҳар куни мен 20-30 минг топаман», — дейди Махабат.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳафтада топган пули — унинг оиласи учун жуда зарур. Айни кунларда улар Бишкекда уй қуришмоқда. Иссиқ кўлда топган пулини шунга сарфлайди.

От майдони биносида катта ҳажмда савдо бўлмоқда. Бу томонда тадбиркорлар учун махсус бутиклар ажратилган. Уларнинг бирида сотилаётган миллий кийимларга, сувенирларга талаб кўп — от майдонида кўпкарини томоша қилиб чиққанлар бу томонга кирмоқда, шу сабабли бутик эгаси билан бир-икки дақиқа ҳам суҳбатлашиш осон эмас.

6

Жилдиз Сатарова миллий кийимларни тикиш ва сотиш билан шуғулланади. У  кўргазмаларга иштирок этиб, буюртмалар қабул қилади. Ҳозир эса ўйинларни кузатишга қарор қилибди.

«Мени буюмларим этноусулдаа бўлганлиги сабабли асосан қизиқиш қирғизистонликлар ва Қозоғистондан келган меҳмонлар томонидан бўлмоқда. Кўп буюмларни биз жундан ва ипакдан ясаганимиз сабабли уларга чет ўлкаликлар қизиқмоқда», — дейди Сатарова.

Унинг таъкидлашича, бу мусобақалар давомида фойда икки марта юқори бўлади.

7

От майдонининг олдида дарвоза ортига яширилган қишлоқнинг уйлари томонида бошқа расмий бўлмаган фуд-корт жойлашган. Маҳаллий яшовчилар бу вазиятга тезлик билан мослашиб, махсус кўчманчилар ўйинлари учун унча катта бўлмаган кафеларни очиб олишган.

8

Бу ерга сайёҳлар ўрганиб қолгандай, кўпгина Иссиқ кўлнинг кафеларидаги каби кабоб, ашлямфу, хошан таомлари бор.

9

Ака-укалар Алмаз билан Ақил Балчаковлар бошқа қўшнилари каби кўчманчилар ўйинларига чодир олдига уч стол ўрнатиб кичик кафе очишган.

«Одатда, биз пансионатларнинг бирида пирожки ва ашлямфу сотамиз, ҳозир бу ерда ишламоқдамиз. Бир кунда бизга юзга яқин одам киради. Асосан маҳаллий яшовчилар баъзан чет ўлкаликлар ҳам — айримлари ҳар куни келиб тушки овқатини истеъмол қилиб кетади», — дейди Балчаковлар.

i12a4651

Ҳозирги кафе турган жойга уй солишни ҳам режалаштиришмоқда. Уларнинг ҳар кунлик фойдаси кўчманчилар ўйинининг давомида беш маротабагача ортган. Сўзларига кўра, бошқа бундай кафеларни ишлатганлар бунчалик фойда топиша олмайди.

i12a4659

Балчаковлар кафесига яқин жойда симёғочда Қирғизистоннинг байроғи билан иглизча ёзувда «Кўчманчиларнинг бўз уй - хостели» деган катта ёзув илиниб туради.

Унинг эгаси Санжар Сагимбеков болта билан ўзи қирғизларнинг ёғоч ҳалинчагини ясайди. Унинг сўзларига кўра, шунга ўхшаш мехмонхонаси бор — у бу ердан юз чақирим оралиқдаги кўл соҳилида жойлашган. Кўчманчилар ўйинларининг меҳмонлари учун Бишкекда дастурчи-иқтисодчи  бўлиб ўқиган 20 ёшдаги Санжар махсус бўз уйларни олиб келган.

«Биз реклама беришга улгиролмай қолдик. Шу сабабли меҳмонларимиз оз. Ўйинлар якунлангунгача бизга ҳам келишади деган умидимиз бор», — дейди Сагимбеков.

Унинг сўзларига кўра, транспорт чиқимини, ер ижарасини, солиқни ҳозирча оқламади. Талаба ўйиннинг ёпилишига келадиган сайёҳларнинг янги гуруҳларидан умид қилаётганини айтди.

Чолпон-Атадаги йўл бўйида жойлашган кафелерга кўчманчилар ўйинлари пул ишлаб топишга кўп имконият яратмади. Кафе ишчиларинг сўзларига кўра, инқироз ва йўл таъмирлаш ишлари ёз бўйи давом этиб, ҳамон якунланмагани ҳаридорлар сонига таъсир қилган.

«Бу йил мавсум яхши бўлмаган. Кўчманчилар ўйинлари бошлангандан тортиб, ҳаридорларнинг сони, даромадимиз албатта ортди. Ўйин иштирокчилари гимнастикачилар ҳам келишди», — дейди шаҳар марказида жойлашган «У рыбака» кафесининг администратори Марина Тапаева.

Маҳаллий тадбиркорларнинг даромадини кўтариш учун яна бир неча кун қолди. Чўмилиш мавсуми тугаб, об-ҳавода эса келаси ҳафтада ёмғир ёғиши айтилмоқда.

Муаллиф: Дмитрий Мотинов

Материал Очиқ Осиё онлайн билан ҳамкорликда тайёрланди.