ЖКЎ-2016даги иккинчи кун: The Guardian Кўчманчилар ўйинлари тўғрисида ёзди, ташаббускорлар эса вертолёт ажратиб беришди

1160

Медаллар ҳисоби:

Медаллар ҳисобида Россия биринчиликда, иккинчида эса Озарбайжон, 3-ўринда Қозоғистон.

20160905_013838

Озарбайжон жамоаси иккинчи ўринга олти медал (тўрт олтин ва икки кумуш) билан чиқди. Медалларни улар озарбайжон кураши бўйича ютиб олишган. Шу кураш тури бўйича Эрон ҳам икки олтин медал олишга эришди. Бу билан Эрон ҳам ўйинларнинг дастлабки икки кунида олинги бешликка киришга муваффақ бўлди.

Қирғизистон Бошқирдистонни кўпкари мусобақасида мағлуб этди

1023447723

Чолпон-Отадаги ипподромда қирғизистон ва Бошқирдистон жамоалари орасида кўпкари бўйича мусобақа бўлди.

Қирғизистон ўйинчилари 60 дақиқа оралигида рақиблар тойқозонига 26 марта улоқ ташлади. Бошқирдистон жамоаси эса беш мартагина улоқ сола олди. Бу Қирғизистоннинг йирик ҳисоб билан эришган дастлабки ғалабаси.

Режаланган Афғонистон билан Туркия жамоаларининг кўпкари мусобақаси бўлмай қолди. өк бөрү беттеши болбой калды. Түрк курамасы мелдешке келбей калып, калыстар ага техникалык жеңилүү жазышты.

Олдинда гуруҳларнинг якунловчи учрашувлари бўлади. икки гуруҳнинг финалчилари 8-сентябрда бўладиган финалда беллашади.

Қирчин яйловида бургут билан овчилик ва камон отиш бўйича беллашишди

IMG_9397__kopiya

Салбуурун – овчи қушлар ва тайгандар фойдаланган қирғиз халқининг комплекс овчилик ўйинлари.

Қирғизистонликлар беш медал ютиб олди: икки олтин, икки кумуш ва бир бронза.

ЖКЎ-2016нинг ташкилотчиларига H130 вертолётини беришди

exph-0139-015

ЖКЎ-2016нинг ҳомий компанияси Airbus Helicopters уюштирувчиларга ўйинлар бўлаётган вақтда фойдаланиш учун вертолёт берди.

Вертолётнинг экипажи миллий спорт тури бўйича мусобақалар ўтаётган Қирчин яйловидаги этношаҳарчанинг ва Чолпон-Отадаги отчопар билан спорткомлекс устида кузатув олиб боришади.

Қирғиз ва қозоқ оқинлари 300 минг сомдан ютиб олишди

IMG_9912

«Кўчманчилар олами» фестивали давомида тўкма оқинларнинг танлови бўлиб, унда қирғиз ва қозоқларнинг ижодкор инсонлари беллашишди.

Ҳакамлар 18 иштирокчининг ичидан икки ғолибни аниқлашди— қирғизистонлик Азамат Болгонбаев билан қозоғистонлик оқин Мухтар Ниязов. Улар ўз қобилятлари учун 300 минг сомдан олишди.

Уч кунлик этноконцерт бошланди

IMG_8333

Уч кун давомида Чолпон-Отадаги ипподромда мода ва этностилдаги кўргазмалар бўлади. Тадбир давомида «Этнохит» йўналишидаги республика мусиқа танловининг натижаси чиқарилади.

The Guardian Кўчманчилар ўйинларини Олимпиада ўйинлари билан солиштирди

GD3A0332

Машҳур Британия матбуоти тадбирнинг кенг миқёсда эканлигини айтиб, ажойиб очилишдан лол қолди.

Муаллифнинг ёзишича, ЖКЎ-2016нинг уюштириш учун кетган маблағдан норозилар бўлганига қарамай, қирғизистонликлар иккинчи марта тадбирни ўз ўлкасида ўтказаётганидан қувончда. Шунингдек, Усэйн Болтнинг, Майкл Фелпснинг ва Копакабана соҳиллари йўқ бўлишига қарамай, Иссиқ кўл кўчманлар учун ўзгача жой.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: worldnomadgames.com