«Семетей» болалар боғчасининг очилишига Ўш шаҳар мэрини ва биринчи вице-премьер-министрни тенгдошлари билан кутаётган 9-синфнинг ўқувчиси ҳушидан кетиб йиқилди.
Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабабти билан Ўш шаҳрининг Ўзғур қишлоғида болалар боғчасининг очилиши бўлаётганда 9-синф ўқувчиси ҳушидан кетиб йиқилган.
Ўқувчи ўз синфдошлари билан бирга Ўш мэри Айтмамат Кадирбаевни яна биринчи вице-премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевни кутаётган вақтда ҳушини йўқотган.
Kloop.kg мухбири Дастан Умўттегиннинг маълумотига кўра, амалдорлар боғчанинг очилишига бир соат кеч келишган.
«Семетей» болалар боғчасининг етакчиси Айсалқин Осмонкулованинг сўзларига кўра, ўқувчи қиз «кун иссиқлиги» сабабли ҳушини йўқотган. «Қизнинг аҳволи қониқарли. У қуёшда кўп турганлиги сабабли ҳушидан кетган», — деган у.
Ўқувчининг аҳволи номаълум — уни зудлик билан болалар боғчасининг биносига олиб кириб кетишган.
Ўқувчи қизлар очилиш маросимига эрталабки соат 6:30да келганини, маросим эса соат 8:00да бошланиши кераклигини айтишган. Кейин очилиш маросимини бир соатга жилдиришган.
Бир йил аввал Ўшда «Мангу олов» мемориал комплексининг очилиш маросимида ҳам ўқувчилардан бири ҳушидан кетган. Улар премьер-министр Темир Сариевни кутишаётган эди.
Муаллиф: Дастан Умоттегин