«Фикр» рубрикасига эълон қилинган материаллар муаллифларнинг шахсий фикри ҳисобланади. Мақоланинг асл нусхаси Эдил Байсаловнинг шахсий саҳифасида эълон қилинган.
Бизнинг парламентдаги мухбирларимизнинг даражаси (хафагарчилик бўлмасин)
бундан ҳам яхши бўлишга лойиқ эканлигига бир неча марта ишонмоқдаман. Улар айтишув вақтидагина уйғонишади, улар воқеаларнинг аҳамиятини фахмлашмайди.
Мана бугун ҳам: қандай қилиб [депутат Ўмурбек] Текебаев сессияда «аёл [собиқ-президент Роза] Отунбаева» томон бўлганини, яна нималар бўлган эди, бизга айтиб беришди.
Яхши ҳам YouTube бор экан.
Бу ерда Текебаев [Алмазбек] Атамбаевни президентлик лавозимидан кетгандан кейин кўчада ушлаб олиб «эркакча сўзлашишин» ваъда қилганини ҳам кўрасан.
Бироқ гап бунда эмас!
Видеонинг якунидагина нимага Текебаев «афсонавий» отасини эслаб [депутат] Бақит Тўрўбаевга арзланаётганини, нима учун собиқ акаевчи ва бакиевчилер ўз билганича гина қилиб КСДПни маломат қилаётганини тушунасан.
Гап Текебаевни бугунги сессияда, ҳозирги президент Атамбаевдан тўлиқ мустақил янги коалиция ва янги ҳукумат тузиб, парламентда инқилоб қилишни таклиф қилганида.
Бош қонун бунга рухсат беради!
Кеча мен айрим мухолифати лидерлари билан бўлган учрашувда иштирок этдим. Бу ерда ҳукуматни босиб олишни, параллел тузилишни шакллантиришни таклиф қилган ва ҳар қандай «инқилоб» схемалари бор авантюристлар ҳам бор эди.
Мен қатъий турда бундай фитналарни айблаб, бир йилдан кейин президент сайлови бўлишини ва унга хоҳловчилар иштирок эта олишини айтдим.
«Бошқа йўли борми?» — деб очиқ сайловларда ғолиб бўла олмаслигини тўғри тушуниб турган бу авантюристларгина эмас, кеча Атамбаевни “Қирол шер” каби сиёсий майдонни тўлиқ тозалашини эълон қилганини кўрган барча ақлли одамлар ҳам биздан сўрашмоқда.
Мана Ўмурбек Чиркешович бунга жавоб бермоқда!
Жамоатчилик фикрини, ноқонуний қадамларга бормай, аниқ функционалли бўлмай қолган Атамбаевни умумий сиёсий томондан яккалаб қўйиш керак!
Офарин, бизнинг ягона сиёсатчимиз!
Бизнинг ҳамма кучимиз ҳозир атамбаевча администрация қул қилиб олган Жоғорқу Кенешимизни террордан ва репрессия хавфидан озод қилишга сарфланиши керак!
Ёки бу Жоғорқу Кенеш уйғониб, ҳукуматни узурпация қилишдан давлатни мухофаза қилиш бўйича ўзининг конституциявий функцияларини бажара бошлайди, ёки Қирғизистон халқи янги парламент сайловини талаб қилишига тўғри келади!