Уч қиз тез рдамнинг 47 ёшдаги шифокорини калтаклашган. У 30 августда эрта билан қизларнинг чақируви бўйича борган. Соғлиқни сақлаш минтсрлигининг маълумотига кўра қизлар маст аҳволда бўлган.
Тез ёрдам хизматининг шифокори 47 ёшдаги Чолпон Дуйшонбиева 30 август тонгида уч қизнинг чақируви билан бориб калтакланган.
“У ерда квартирада туришар экан. У ерда уч қиз бўлган, таҳминан 25 ёшда. Кечаси билан “байрам” қилиб, маст аҳволда бўлишган”,— деди Kloop.kgга соғлиқни сақлаш минстрлишининг консультанти Елена Баялинова.
Айтишича, шифокор тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, ўзининг раҳбарларига уни калтаклашгани бўйича шикоят қилган. Унинг натижасида тез ёрдамнинг ходимини Миллий госпиталга жойлаштиришган.
“Улар уришиб кетишди шекилли деб ўйлаяпман. Кўпинча тез ёрдам бундай чақирувларга бормайди. Ёлғондан тез ёрдамни чақириш мумкин эмас. Бизда ичкиликдан маст бўлганларга ёрдам берувчи марказлар бор. Бунинг устига қизлар ўзларини ёмон аҳволда эканини айтишиб, ёрда мберишни талаб қилишган. Тортишув асносида қизлар Дуйшонбиевани калтаклашган”,— деди у.
Тез ёрдам хизматининг жонлантириш хизматининг етакчиси Егор Борисов Kloop.kgга Дуйшонбиева уйда ёлғиз бўлганини, уни ҳеч ким ҳимоя қилолмаганини айтди.
“Шифокор чақирув асосида борган. У уйга кириши билан уч қиз дарров унга осилган. Маст аҳволдаги уч қиз бўлган воқеа бўйича ҳисобот беришмаяпти, улар шифокорни калтаклашган”,— деди Борисов.
Баялинованинг қўшимча қилишича, Дуйшонбиева бош суяги ва миясидан жароҳат олганлиги учун ҳозир миллий госпииталда даволанмоқда.
Тез ёрдам хизматининг маълумоти бўйича 2015 йилнинг ёз ойидан бери Бишкекда шифокорни калтаклаган 17 воқеа рўйхатга олинган. Шифокорлар ҳужум қилиш бўйича ҳуқуқ тартибот органларига ёзган аризалар милиция томоиндан жавобсиз қолдирилган.
“Нимагадир жабрланишлар бўлса ҳам ҳеч қандай реакция йўқ, бари судгача бориб етмади. Бизнинг ҳуқуқ тартибот органлари бундай воқаедан жиноят унсурларини кўришмайди”, — деди Соғлиқни сақлаш минстрлигининг вакили.
ИИМнинг матбуот марказининг ходими Анна Жукова Kloop.kgга милиция жабрланганларнинг шикоятларини қабул қилишга мажбур эканини айтди.
“Милиция ходимлари аризаларни қабул қилмай ёки бирор чора харакатини кўрмаслиги мумкин эмас. Сизлар эшитган 17 воқеа бўйича далилсиз, шунчаки қуруқ гап билан айтиб бўлмайди. Келинглар, у ҳолда 17 воқеанинг ҳар бирини кўриб чиқайлик. Далил йўқ”,— деди Жукова.
Бишкек ШИИБнинг матбуот марказининг раҳбари Олжобай Казабаев 24.kg ахборот агентлигига тўртовини ҳам шаҳар милициясининг 10-бўлимига олиб боришганини айтган. Шифокор ўзининг аризасини ёзиб битмай туриб уни бошқа шифокорлар касалхонага жойлаштириш учун олиб кетиб қолишди. Айтишича, уч қиз қайта шифокорнинг устидан ариза ёзмоқчи — қандай сабаблар билан ариза ёзиши ҳозирча номаълум.
Муаллиф: Айдана Канатбек
Сурат: Бексултан Искендеров