ТВда мотам куни эълон қилинаркан Атамбаевнинг жилмайган суратидан фойдаланилдими?

996

Ижтимоий тармоқларда КТРК ходимларини профессионаллик сифати пастликда айблай бошлашдифойдаланувчиларнинг фикрига кўра журналистлар Президент Алмазбек Атамбаевнинг мотам куни эълони берилган эфирида унинг жилмайган суратини қўйишган. Бу ҳақиқатми?

КТРК эълон қилган президент Атамбаевнинг суратига биринчилардан бўлиб журналист Григорий Михайлов эътибор қаратган. Эфирда телеканал Атамбаевнинг халок бўлганлар хурматига мотам тутиш ҳақидаги эълонини чиқарган.

“Қирғизистоннинг бошқа телеканали 29 августда Москвадаги ёнғинда халок бўлган 17 кишига мотам тутиш тўғрисидаги баённомани Атамбаевнинг жилмайган (!) сурати билан чиқарди”,— деб ёзган у.

КТРКнинг бош директори Илим Карипбеков “Фэйсбук”дан сурат президент аппарати билан келишилган ҳолда чиқарилганини билдирди.

Унинг фикрича, Атамбаевнинг суратида ҳеч қандай ҳиссиёт йўқ.

“Менинг шаҳсий фикримча, эълон қилинган суратда давлат президентининг юзида жилмайиш ёки қайғуриш йўқ, расмийликдан бошқа ҳиссиёт йўқ. Агар айрим телетомошабинларга ҳамда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларига президент жилмайиб тургандек сезилаётган бўлса, у ҳолда мен расмий тарзда кечирим сўрайман!”— деб ёзади Карипбеков.

“Майкрософт” компаниясининг инсон ҳиссиётини сурати билан аниқлаб берувчи хизмати КТРК президентининг фикрини тасдиқлайди. Суратга кўра, Атамбаев 99 фоиз нейтрал эмоцияда.

 

Атамбаевнинг фотосурати фойизлик ўлчов билан:

99,2% — нейтрал;
0,5% — шодлик;
0,2% — ёқтирма14191753_1262828620418688_1573499101_oслик;
0,04% — қайғуриш;
0,05% — аччиқланиш;
0,01% — жирканиш;
0% — қўрқиш.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Сурат: Илим Карипбеков