Атамбаев 29 августни мотам куни деб эълон қилди

968

Москвада 14 қирғизистонлик қиз ва Бишкек-Ўш йўлида тўққиз йўловчи вафот этди.  Президент Алмазбек Атамбаев шу боисдан 29 августни мотам куни деб эълон қилди.

Мотам куни бўйича фармонга 28 августнинг тунида қўл қўйилган. Унга кўра, 29 августда Қирғизистоннинг барча ҳудудида ҳамда чет ўлкадаги қирғиз элчихоналарида давлат байроқлари туширилади.

“Қирғиз Республикасининг маданият идоралрида ҳамда телерадиокомпанияларига мотам куни кўнгил очар тадбирларни ҳамда дастурларни тўхтатиш таклиф қилинсин”, — дейилади формонда.

Атамбаев, шунингдек, ҳукуматга маҳаллий ўз ўзини бошқариш органлари билан биргаликда халок бўлганларнинг оилаларига ёрдам бериб, кўмак кўрсатиш бўйича топшириқ берди.

“Инсонлар  ўлимига олиб келган сабабларни холис текширишни таъминлаш ишлари бажарилмоқда. Бу мақсадда Росси Федерациясининг тегишли давлат органлари билан ҳам сўзлашувлар ўтказилмоқда”, — деб ёзилган фармойиш матнида.

Атамбаев бўлиб ўтган воқеани “оғир жудолик” деб атаб, халок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Фармойишга Москвадаги 14 қирғизистонлик қизнинг ўлимига нисабатан ҳукуматнинг фаолиятсизлигига қарши билдирилган танқидлар фонида қўл қўйилди.

Бишкек ҳамда Москва шаҳарларида вафот этганларни хотирлаш тадбирлари 28 августда бўлиб ўтди.

Қирғизистон пойтахтида мотам куни акциясига қатнашганлар Уркуя Салиеванинг эсталиги ёнига гул қўйишди. Москвада эса ёнғин чиққан типографиянинг ёнида халок бўлган қирғизистонликлар хотирланди.

Бишкек-Ўш йўлида 27 августда “Фольскваген Пассат” ҳамда “Митцубиси Ланцер” машиналарининг тўқнашуви оқибатида тўққиз йўловчи халок бўлган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Айжамал Идирис