Президент Алмазбек Атамбаев ҳамда парламент фракцияларининг лидерлари Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларни муҳокама қилишди. Ҳалқ депутатлари ўзгартиришларни президент қўллаган вариантини қабул қилишга тайёр эканлигини билдиришди.
Атамбаев ҳамда ҚСДП, “Республика — Ата-Журт”, “Киргизстан”, “Онугуу-Прогресс”, “Бир Бол" фракцияларининг лидерлари 29 августда Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларнинг янги вариантини муҳокама қилишди.
Президентнинг матбуот хизмати билдиришича, парламент Атамбаев қўллаган вариантни асос қилиб олишиб, уни ҳамкасбларига ҳамда ОАВга олиб чиқишади.
“Президент лойиҳа бўйича экспертларнинг таклифларини ҳамда танқидий фикрларини муҳокама қилиб, шунинг асосида ўзгартиришларни кўриб чиқишни таклиф қилди”, — дейди матбуот хизмати.
Ўзгартиришлар бўйича муҳокамалар 2016 йилнинг 10 сентябрга қадар давом этиши таҳмин қилинмоқда.
Конституцияни ўзгартириш ҳамда референдум ўтказилувчи кунни аниқлаш бўйича қонун лойиҳалари парламентга сентябрнинг ўртасида тўлиқ ишлаб бутилгач таклиф қилинади.
Ўзгартиришларни муҳокама қилиш
Фуқаролик жамияти билан ўзгартиришларни 24 августда муҳокама қилиш вақтида хукуматнинг бирорта ҳам вакили ўзгартиришларнинг муаллифи ҳамда ташаббусчиси ким деган саволга жавоб беролмаган.
Унда президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов аппарат Жогорку Кенешга Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларни бир ерга бириктиришга ёрдам берганлигини билдирган.
“Бу муаммонинг муҳим эканлигига эътибор қаратган президент бизга ўзгартиришларни ишлаб чиқишни топширган. Биз жараённи назоратдан ўтказганимиз йўқ. Ҳужжат фракцияларнинг лидерлари билан ҳар дойим муҳокама қилиниб, президент аппаратига бириктирилди”, — деди Фарид Ниязов.
Ниязов ҳокимият президентнинг қўлига тўлиғи билан ўтканлигини бўйнига олади. Унинг айтишича, ўзгартиришлар ҳукуматнинг биргина инсоннинг қўлида қолмаслиги учун вазиятдан чиқишга имконият беради.
“Агар амалдаги Конституциянинг ёрдами билан Атамбаев ҳокимиятни бутунлай ўз қўлига ололган бўлса, мувозанатни сақлаш учун унда яна бир марказни тузиш керак. Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар — буни ишга оширишнинг энг хавфсиз йўли”, — деган у.
Фуқаролик жамиятнинг вакиллари ўзгаришларни муҳокама қилишга қарши чиқишган, чунки улар уни “легитимсиз” деб ҳисоблашади.
Юрист Нурбек Токтакунов Конституцияни ўзгартириш посонги тизимига таъсир қилади деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ўзгаришларни қабул қилиш унда инсон ҳуқуқларини топташга (айниқса ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан), диктатуранинг кучайишига ҳамда полиция давлатининг қурилишига олиб келади.
“Ҳукумат, Жогорку Кенеш ҳамда президентнинг ўртасидаги тенгликда бир қанча ўзгариш бўлади. Суд тизими ҳукуматнинг бошқа бутоқларига қараганда кучсизланади”, — деди у.
Муаллифлар: Анна Капушенко, Александра Титова