Маданият министрлиги Москвада халок бўлган аёлларни яқинларининг қайғусини бастакор Совхозбек Айткеев басталаган риеквием (мотам куйи) билан бўлишди.
Айткеев реквиемни Москвадаги ёнғиндан халок бўлганларга 29 августга ўтар кечаси ёзган. Ёнғин 17 кишининг умрини олган, унинг ичидан 14 нафари қирғизистонлик хотин-қизлар бўлган.
Унинг ижодидан Маданият минстрлиги халок бўлганларнинг яқинларига хамдардлик билдириш мақсадида фойдаланган.
Куйни тинглаб кўринг:
Қирғизистонлик аёллар Москвадаги типографияда чиққан ёнғин қурбони бўлишган —қизлар бинодан чиқа олмай тутунга заҳарланиб халок бўлишган. Уларни хотирлаш мақсадида президент Атамбаев 29 августни мотам куни деб эълон қилди.
Бишкекда ҳамда Москвада 28 августда аза тутиш маросимлари бўлиб ўтди. Қирғизистон пойтахтида аза қайғусини бўлишганлар Уркуя Салиеванинг эсталигига гул ҳамда плакатларни қўйишган бўлса, Москвадаги Алтуфьевода маҳаллий қирғизистонликлар ҳамда элчихона ходимлари ёнғин чиққан бино олдига гул қўйишди.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев
Сурат: flickr, Jan Kalab