Алтуфьев шоссесидаги ёнғинда 17 одам ҳалок бўлган, уларнинг ичидан 14 нафари қирғизистонликлар. Ёнғин ва қурбон бўлганлар тўғрисида нималар маълум ва нималарни билмаймиз?
Қисқача
- 27-август куни эрталаб 17 одамнинг умрига зомин бўлган Москвадаги омборда ёнғин бошланган;
- Уларнинг орасидан 14и — қирғизистонликлар;
- Ёнғинга биринчи қаватдаги электр чироғининг носозлиги сабаб бўлган;
- Президент Алмазбек Атамбаев қурбон бўлганларнинг оиласига моддий ёрдам беришни топширди;
- Омон бўлган қирғизистонликлар қутқарув хизматининг ишидан норози;
- Омбор маъмурияти бино ичидаги ишчиларнинг аниқ сонини яшириб, бинонинг чизмасини қутқарувчиларга бермаган.
Батафсил
Тутундан заҳарланишган.
27-август куни Москванинг шимолий-шарқий қисмидаги Алтуфьев шоссесида енгил саноат қисмидаги омбор ёнган. Тилсиз ёв 14 қирғизистонликнинг ва 3 Россия фуқаросининг умрига зомин бўлган.
Москва шаҳрининг ФҲМ маълумотига кўра, қурбон бўлганлар турган хона ёпиқ бўлганлиги сабабли қутқарувчилар деворни бузиб киришга мажбур бўлган.
Қирғизистон ташқи ишлар министрлиги ёнғин сабабини— электр чироғининг носозлиги билан ташантирмоқда. Чироқ ёрилиб, ундан сачраган учқунлардан шифт ёна бошлаган.
Қурбон бўлганларнинг барчаси тунги навбатчиликдан кейин кийим алмаштириш жойида бўлган. Зудлик билан тарқалган ўт қурбон бўлганларга бинони ташлаб кетишга имкон бермаган. Уларнинг барчаси тутундан заҳарланиб ҳалок бўлишди.
Фуқароларнинг қурбон бўлганлиги тўғрисидаги факт бўйича “икки ёки ундан кўп одамнинг ўлимига сабаб бўлган хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди.
Ёнғинда ҳалок бўлганларнинг рўйҳати:
- Жумадилова Нурай Азаматовна, 10.09.1998 йили туғилган, Иссиқ кўл вилоятининг Ак-Суу районидаги Акбулун қишлоғининг яшовчиси;
- Бообекова Гулбара Джумабековна, 16.07.1971 йили туғилган, Чуй вилоятининг Кемин районидаги Кемин шаҳрининг яшовчиси;
- Раимкулова Динара Исмаиловна, 10.08.1983 йили туғилган, Жалолобод вилоятининг Сузоқ районидаги Киз-Кўл қишлоғининг яшовчиси;
- Абдуганиева Жаркинай Убайдуллаевна, 16.02.1982 йили туғилган, Ўш вилоятининг Новқат районининг Төөлөс қишлоғининг яшовчиси;
- Базарбай қизи Айсулуу, 01.01.1993 йили туғилган, Ўш вилоятининг Ўзган районидаги Қуршаб қишлоғининг яшовчиси;
- Азимжан қизи Махигул, 03.12.1995 йили туғилган, Жалолобод вилоятининг Ноокен районидаги Қурулуш қишлоғининг яшовчиси;
- Камчибекова Алмаш Курманбековна, 27.01.1998 йили туғилган, Ўш вилоятининг Ўзган районидаги Қуршаб қишлоғининг яшовчиси;
- Топчиева Алина Хусановна, 05.05.1994 йили туғилган, Ўш шаҳрининг яшовчиси;
- Абдаким қизи Айкўл, 19.01.1993 йили туғилган, Ўш вилояти Олай районининг Кабилан қишлоғининг яшовчиси;
- Канатбек қизи Алина, 08.02.1994 йили туғилган, Ўш вилояти Новқат районининг Тоолос қишлоғи яшовчиси;
- Коргонбай қизи Жанилмирза, 12.02.1995 йили туғилган, Ўш областининг Қорасув районидаги Кара-Дўбў қишлоғининг яшовчиси;
- Маматкасимова Индира Идрисовна, 18.08.1977 йили туғилган, Иссиқ кўл вилоятидаги Қоракўл шаҳрининг яшовчиси;
- Алабердиева Қиял Долоткелдиевна, 25.04.1986 йили туғилган, Иссиқ кўл вилоятидаги Ак-Суу районидаги Челпек қишлоғининг яшовчиси;
- Абдумаматова Айчурок Баитовна, 24.03.1990 йили туғилган, Ўш шаҳрининг яшовчиси.
Жабрланганлар Москвадаги тиббий жойларга етказилган:
- Калбай қизи Қизбурақ(3-корпус, қайта жонлантириш бўлимида, аҳволи — оғир);
- Кадиржанов Нурмухамед Абдулазизович, 22.04.1996 йили туғилган (аҳволи оғир, куйиш касалликлари марказида, соғайиб кетишига умид катта);
- Исраил ўғли Уларбек, 15.12.1992 йили туғилган (аҳволи оғир, соғайиб кетишига умид катта, куйиш касалликлари марказида)
Қирғизистон Республикасининг фавқулотда ва мухтор вакили Болот Отунбаев Kloop.kgга касалхонада ётган қирғизистонликларнинг барчаси тутундан заҳарланганини билдирди.
«Қурбон бўлганлар ҳам куйган эмас, бу — тўлиқ тутундан заҳарланиш», — қўшимча қилди у.
Президент Алмазбек Атамбаев Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
У қурбон бўлганларнинг оиласига моддий ёрдам беришга ва ҳар томонлама қўллашга кўрсатма берди.
Болот Отунбаев Kloop.kgга президентнинг топшириғи билан қурбон бўлганларнинг жасадини олиб келиш учун Москвага махсус борт юборилишини билдирди.
«Барча ҳалок бўлганларнинг жасадлари яқинлари билан бирга мазкур борт билан келади. […] Москвадаги жасадхоналарда сот-тиббий экспертизалар олиб борилади. Биз эртага ватанимизга махсус борт жўнатишни режалаштирмоқдамиз. У Москва-Ўш маршрути билан учиб бориб, уларнинг жасадларини топшириб, шундан сўнг Бишкекга қолганларини етказади», — деди Отунбаев.
У ҳар бир оилага дафн қилиш учун маблағ ажратилишини қўшимча қилди.
Ёнғинни зудлик билан ўчиришмаган
"Азаттык" радиосининг билдиришича, ўт ўчирувчилар одамларни қутқаришни ва ёнғинни ўчиришни дарров бошлашмаган. Бир неча одамни босмахонада ишлаган йигитлар қутқарган.
Воқеанинг бир гувоҳи ўт ўчирувчилар ёнғинни зудлик билан ўчиришни, зудлик билан кишиларни қутқаришга киришмаган. Бир неча одамни босмахонада ишлаган йигитлар қутқарган деб билдирган.
Воқеа гувоҳининг сўзларига кўра, агар ФҲМнинг ходимлари тезкор равишда иш олиб борганда, баоки ёнғинни вақтида ўчириб, одамларни сақлаб қолиш мумкин эди.
«Ўт ўчирувчи машиналар 15 дақиқадан кейин келишди. Улар энди нима қилишни ўйлагунча бизни йигитлар қутқара бошлади. шу пайт маҳаллий яшовчи келиб, воқеани тасвирга тушириб, ижтимоий тармоққа қўйишни маслаҳат берди. “Ҳамма кўрсин Россиянинг ФҲМи қандай ишлашини” деди у.
Азамат Ахматовнинг сўзларига кўра, ўт ўчирувчилар ёнғиннигина ўчиришди, одамларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишмаган.
“Ўт ўчирувчилвр келиб ёнғин кучли бўлаётган жойни ўчиришга киришишди. Биз 4-қаватда қизлар борлигини билардик, уларда айтганмиз... Улар фақат ўтни ўчиришди, бошқа ҳеч нима қилишмади”, — деди у.
Воқеага гувоҳ бўлганлар қизларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, бироқ ФҲМнинг ходимлари уларга аралашмасликни айтишган.
Маъмурият маълумотларни яширган
«ТАСС» маълумот агентлигининг билдиришича, омбор маъмурияти фавқулотда вазиятда бино ичидаги ишчиларнинг аниқ сонини айтмай, бинонинг бош планини бермаган.
Матбуот фавқулотда ҳолатлар хизматларидаги аноним манбаага таяниб маълумот берган.
«Ёнаётган бинога ўт ўчирувчилар келганда маъмурият бино ичида уч нафар одам бор деб айтган. Бироқ разветка вақтида ўт ўчирувчилар ёрдам сўраган 12 одамни топишган. Уларнинг барчаси қутқарилган. Шу билан бирга маъмурият номаълум сабаблар билан нотўғри маълумот бергани маълум бўлди, шундан сўнг ўт ўчирувчилар ва қутқарувчи гуруҳлар жабрланувчиларни қидириб топишга киришишди» , — дейди аноним.
Уларнинг қўшимча қилишича, қутқарув ишларида маъмурият бинонинг чизмасини бермагани сабабли қийинчиликлар бўлган. Унинг сўзларига кўра, ФҲМга мурожаат ўз вақтида бўлмаган. Ўт ўчирувчилар келган вақтда 150 квадрат метр майдон ёнаётган бўлган.
«Дастлабки маълумотларга таянсак, ўт ўчирувчилар келган вақтда 16 одам куйган нарсаларнинг тутунидан заҳарланиб, ҳалок бўлган эди» , дейди у.
Унинг сўзларига кўра, бу омборда полграфия буюмлари ва бўёқлар, лаклар каби материаллар сақланади. Улар ёнганда ҳаёт учун хавфли бўлган моддалар ажралиб чиқади. Одамлар мана шу моддалардан заҳарланишган.
Бинонинг жабрланувчилар юрган томони ўтнинг ўчоғи бўлган, эвакуация чиқиш йўли бўлмаган.
«Жабрланувчиларни қидириш вақтида ўт ўчирувчилар бу хонани топишган, бироқ бу ерга кириш учун улар деворни бузишга мажбур бўлишган», — дейди аноним.
Болот Отунбаевнинг сўзларига кўра, текширув комитети текширувларни (унинг ичида фавқулотда вазиятлар хизматлари) олиб бормоқчи.
«Уларга бу ерда жабрланувчилар борлигини билдиришмаган ва бино чизмасини беришмаган идеган маълумот чиққан», — деди у.
Бишкекдаги ва Москвадаги мотам намойишлари
28-август куни қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириш учун қирғизистонликлар Бишкекдаги Уркуя Салиеванинг ёдгорлиги ёнига тўпланишган. Фаоллар ҳалок бўлган аёлларнинг исм-фамилиялари жойлаштирилган монументга гул қўйишди.
Қурбон бўлганларни хотирлашга президент аппаратининг етакчиси Ф.Ниязов, вице-премьер-министр Гүлмира Кудайбердиева, Бишкекнинг вице-мэри Айгүл Рискулова, Жогорку Кенеш депутатлари келишди.
«Энг асосийси — жасадларни ватанимизга олиб келиш. Бу масалани Россия Федерациясининг текширув органлари миқёсида ҳал қилиш керак, сабаби воқеа улар ҳудудида бўлган. Шундан сўнг йиғин ўтказилиб, мотам кунини эълон қиламиз. Ҳозирча — асосийси жасадларни ватанимизга олиб келиб, доидаси бидлан дафн қилиш», — деди Ниязов.
Kloop.kgнинг Москвадаги мухбири Айжамал Мураталиева бундай мотам намойишлари ёнган босмахонанинг ёнида ҳам ўтаётганини билдирди— яқинлари ва ватандошлари ҳалок бўлганларни воқеа содир бўлган бинонинг ёнида хотирлашмоқда.
«Одамлар босмахона ёнига келиб, гул қўйишмоқда. Қурбон бўлганларнинг яқинлари билан Қирғизистон ИИМнинг вакили Аскат Алиев сўзлашмоқда», — деб билдирди мухбир.
Қирғиз диаспорасининг вакиллари босмахона деворига «бизни кечиринглар» деган ёзувлари бор плакатларни илишди.
Ижтимоий тармоқларда қирғизистонликлар ҳукуматдан ўлкага мотам кунини эълон қилишни илтимос қилишмоқда, бироқ ҳозирча жавоб бўлмади. Мотам кунини нишонлаётган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари саҳифасининг асосий бетига қора лента расмини қўйишмоқда.
Муаллифлар: Анна Капушенко, Айжамал Идирис
Фото: Айжамал Мураталева
Видео: KP.ru,
Азат Рузиев,
Айжамал Идирис